وَلْتَكُن مِّنكُمْ أُمَّةٌ يَدْعُونَ إِلَى الْخَيْرِ وَيَأْمُرُونَ بِالْمَعْرُوفِ وَيَنْهَوْنَ عَنِ الْمُنكَرِ وَأُوْلَـئِكَ هُمُ الْمُفْلِحُونَ
Сизлардан яхшиликка чақирадиган, амри маъруф–наҳий мункар қиладиган бир уммат бўлсин. Ана ўшалар нажот топгувчилардир. (Оли Имрон, 104)

28 окт. 2008 г.

Тармоқли маркетинг ёки Herbalife, quest.net ва бошқалар хақида

Kheops-Pyramid Хозирги кунда Ўзбекистонда пирамида ёки тармоқли маркетинг кўринишидаги бизнес авж олиб келмоқда экан, ўз-ўзидан савол туғилади, бу йўл билан пул топиш ҳалолми ёки ҳаром?

Саволга жавоб беришдан аввал савдо-сотиқнинг ушбу кўриниши ҳақида бироз маълумот берайлик. Бизнеснинг бу турини қисқача қуйидагича тушунтириш мумкин: Бир киши компания маҳсулотини сотиб олади ва шу билан бирга бу компания маҳсулотларини бошқаларга сотиш ҳуқуқига ҳам эга бўлади. Энди унинг мақсади кўпроқ клиентларни жалб қилиш, ҳамда уларни ҳам компания маҳсулотларини ундан сотиб олишга ундаш. Ҳар бир қўшилган клиент эса яна бошқаларни жалб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Демак мисол қилиб олсак, бир киши икки кишини таклиф қилади, у икки киши эса ҳар бири яна икки кишидан жалб қилаверади ва натижада катта бир пирамида ҳосил бўлади.

Пирамидада қанча юқори турсангиз савдодан шунча куп фойда оласиз, сабаби сиз таклиф қилган одамлар сони ошган сари сиз олаётган фойдангиз ўзгараверади. Бунинг асосий сабаби пирамидада юқори кўтарилган сари маҳсулотнинг нарҳи тушиб бораверади ёки компания томонидан сизга бериладиган чегирма ва “бонус”лар кўпайиб боради ва ҳоказо.

Бу бизнес туриниг бир нечта номи бор “Пирамида”, “Тармоқли маркетинг”, “Сетевой маркетинг”, “многоуровневый маркетинг”, “network marketing”, “multi level marketing” ва ҳоказо лекин уларнинг фаолияти деярли бир ҳил. Бу компанияларнинг мақсади ўз маҳсулотини сотиш эмас, аслида таклиф қилинаётган махсулот бир алдов, кўзбўямачилик ҳолос, уларнинг асосий мақсади эса пирамидага кўпроқ одамларни жалб қилишдир.

Агар мақсад маҳсулотни сотиш бўлганда эди бунинг бир қанча осонроқ ва ишончлироқ йўллари бор. Ҳар куни миллионлаб-миллиардлаб товарлар ҳеч қандай пирамидасиз ҳам сотилиб, уларнинг эгалари фойда қилиб кун кўришаяпти.

Ҳозирги кунда бизнинг юртмизида бир нечта бундай компаниялар мавжуд, масалан quest.net, herbalife, tyanshi ва бошқалар.

Биз бу бизнес тури ҳалолми ёки ҳаром деган саволга жавобни қидирдик ва барча олимлар бир овоздан бу йўл билан бизнес қилишни ҳаром деб фатво берганликларини топдик.

Биз қуйида Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитасининг фатвосини келтирамиз:

Бу каби олди-берди қилиш ҳаром. Сабаби бу олди-бердидан мақсад маҳсулотни сотиш эмас балки кўпроқ фойда қилишдир. Бунда ўн мингга сотилаётган маҳсулотнинг асл нарҳи юз сумдан ҳам ошмаслиги мумкин. Бундай компаниялар сизни қандайдур бир кичик миқдордаги пул билан (бирон бир маҳсулотни сотиб олиш билан) компанияга қўшилишни кейин эса бу пулини бир неча баробар қилиб қайтариб олиш билан ўзларига жалб қиладилар. Аслида компания таклиф қилаётган маҳсулот бу кўзбўямачилик ҳолос ва компаниянинг асосий мақсади бу маҳсулотни сотиш эмас балки кўпроқ одамларни пирамидага жалб қилиш. Бу эса қуйидаги сабабларга кўра ҳаромдир.

1. Бу кўринигдаши олди-берди икки ҳил рибони ўз ичига олади: рибо-ал фазл (бир жинсдаги нарсани алмаштиришда зиёда олишдир) ва насия рибоси (қарзни адо этишни кечга суруш эвазига олинадиган фойда). Ҳар бир компания аъзосининг мақсади камроқ пул билан қўшилиб кейинчалик пулини кўпроқ қилиб ундириб олиш, яъни камроқ пулни вақт ўтганидан сўнг кўпроқ пулга сотиш. Бу эса аксар уламолар томонидан ҳаром дейилган. Компания таклиф қилаётган маҳсулот эса бу бир восита ҳолос, асосий мақсад юқорида айтилганидек клиентлар сонини ошириш, пирамидани юқорироқ кўтариш.

2. Олди-бердининг бу кўриниши ғарар (гумонли, ноаниқ савдо) ҳам дейилади. Сабаби янги қўшилган инсон бу ишга яна янги клиентларни жалб қила оладими йўқми билмайди. Яъни бу иш унга келажакда фойда келтирадими ёки йўқми, пирамиданинг юқорисида бўладими ёки энг пастидаги “бахтсизлардан” бири бўлиб қоладими аниқ билмайди. Аслида мана бу олди-бердидан ютқазганларнинг сони ютганларга қараганда кўпроқ. Демак бу ишга киришаётган одамнинг олдида богдан-бош иккита йўл бор, бу эса гумонли ёки ноаниқ савдо дейилади. Расулаллоҳ с.а.в. Имом Муслимдан ривоят қилинган саҳиҳ ҳадисда бундай савдодан қайтарганлар.

3. Бу турдаги олди-берди инсонлар бойлигини ботил йўл билан ейиш ҳамдир. Сабаби бунда фақатгина пирамида тепасида турган ва омади келадиганлар ютаверади, қолган эса ютқазиб пулларгиа куйиб қолаверадилар. Аллоҳ таоло марҳамат қилиб айтади: “Эй иймон келтирганлар! Бир-бирларингизнинг молларингизни ботил йўл билан еманглар. Магар ўзаро розилик ила тижорат бўлса, майли(Нисо, 29).

4. Бу каби олди-бердида алдов, ҳийла, кўзбўямачилик ва инсонларни лақиллатиш ўрин олган. Юқорида айтилганидек компания ўзининг асосий мақсади қилиб ўз маҳсулотини сотиш қилиб кўрсатади, бу эса ёлғон. Шунингдек инсонларга агар компанияга аъзо бўлишса катта фойдалар олиб келишини ваъда қилишади, бу эса ҳали ноаниқ.

Расулаллоҳ с.а.в. дедилар “Кимки бизни алдаса у биздан эмас” (Имом Муслим ривояти).

Ҳаким ибн Ҳизомдан р.а. ривоят қилинган бошқа ҳадисда эса Расулаллоҳ с.а.в. “Сотувчи ва ҳаридор то тарқалгунларига қадар ихтиёр ўзларидадир. Агар рост сўзласалар ва молнинг айбини айтсалар уларнинг бу савдоларига барака берилади. Агар молнинг айбини яширсалар ва ёлғон сўзласалар уларнинг бу савдоларининг баракаси бўлмайди”, дедилар (Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари).

 

Баъзилар бу каби савдони даллоллик билан тенглаштирадилар. Бу нотўғри, сабаби даллол бировнинг молини сотиб бергани учун қандайдур миқдорда пул олади. Тармоқли маркетингда эса бировни молини сотиш учун кириш пул тўланади. Даллолликдан мақсад ўз молини тезроқ сотиш, тармоқли маркетингдан мақсад эса пирамида аъзоларини кўпайтириш. Демак бу иккаласи орасидаги фарқ аниқ-тиниқ кўриниб турибди.

Компания томонидан рағбатлантириш, совға, ҳадя, бонус ёки шунга ўхшаш кўринишда фойда оладиганларга эса жавоб шундай. Бу ҳам нотўғри сабаби исломда ҳар қандай совғани ҳам қабул қилинавермайди. Абдуллоҳ ибн Салом Абу Бурдага айтган экан: “Сен рибо тарқалган ердасан, агар сени бировда ҳаққинг бўлса, у сенга сомон ёки арпа ё поя миқдорида бўлса ҳам ҳадя берса, қабул қилмагин, чунки у рибодир(Бухорий ривояти).

Исломда ҳадя, берилган мақсадига қараб ҳукм қилинади. Абу Ҳумайд ас-Соъдийдан р.а. ривоят қилади: “Набий с.а.в. Азд қабиласига мансуб Ибн ал-Лутбия исмли бир кишини закот йиғувчи қилиб тайинладилар. У закот йиғиб келгач: “Мана бу нарса сизга, мана бу эса менга ҳадя қилинди”, деди. Шунда у зот: “Отасининг уйида ёҳуд онасининг уйида пойлаб ўтирса унга ҳадя қиладиларми ёки йўқми?!” дедилар (Бухорий ва Муслим ривояти).

Бу каби рағбатлантиришлар қандай номланишидан қатъий назар битта мақсадга йўналтирилган, у ҳам бўлса сизни компанияга қўшилишга ундаш ва бошқаларни ҳам унга қизиқтириш.

Ҳозирги кунда афсуски бундай компаниялар кўпайиб кетди. Улар нима таклиф қилишидан, қандай номланишидан ва кандай маҳсулот сотишидан қатъий назар уларнинг иш юритиш фаолияти юқорида айтлигани кабидир.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитасининг 22935 рақамли фатвоси.

Хижрий сана 14/3/1425

Демак ҳулоса қилиб айтсак бу усулда савдо қилиб кун кўриш ҳаром экан. Бунинг сабаблари:

1. Рибо аралашиши

2. Ноаниқ (ғарар) савдо

3. Ботил йўл билан инсонлар пулини ейиш

4. Алдов ва ҳийла ишлатиб савдо қилиш

Юқоридагиларнинг барчаси ҳам жуда оғир гуноҳлар саналади. Савдо борасида бундай найрангларни ишлатиш ва айниқса рибо аралашиши исломда жуда қаттиқ қораланган, ва охиратда жуда ҳам азобли жазолар ваъда қилинган.

Аллоҳ таоло айтади: “Рибони ейдиганлар (қабрларидан) фақат шайтон уриб, жинни бўлган кишидек довдираб турарлар. Бундай бўлиши, уларнинг, тижорат ҳам рибога ўхшаш-да, деганлари учундир. Ва ҳолбуки, Аллоҳ тижоратни ҳалол, рибони ҳаром қилган. Кимки Роббидан мавъиза келганда тўхтаса, аввал ўтгани ўзига ва унинг иши Аллоҳнинг Ўзига ҳавола. Кимки, яна (рибога) қайтса, ана ўшалар дўзах эгаларидир. Улар унда абадий қолурлар”, (Бақара, 275-оят).

Аллоҳ таоло: “Аллоҳ рибони доимо нуқсонга учратур ва садақаларни зиёда қилур. Ва Аллоҳ ҳар бир кофир, гуноҳкорни хуш кўрмас”, деган (Бақара, 276).

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рибохўрни, унинг едирувчисини, котибини ва икки шоҳидини лаънатладилар ва улар баробардирлар”, дедилар». (Муслим, Абу Довуд ва Термизий ривоят қилган)

Биз бу мавзуда жуда гапларни айтишимиз мумкин, лекин бизгача бу гаплар минг марталаб айтилган ва иймонли-инсофли одамлар бундан ҳулоса чиқариб олганлар. Қолганларни эса Аллоҳ ўзи ҳидоятга бошласин.

Ҳаммасидан ачинарлиси бу каби ҳаромлиги очиқ-ойдин бўлган олди-бердига юртимиздаги баъзи катта мавқеъга ва лавозимга эга имом ва шайхларнинг ҳалол деб фатво беришларидир. Улар бу фатволарни очиқчасига эмас балки шу компаниялар бошлиқларининг талабларига жавобан бир нусҳада, маҳфиёна берганлари эса унданда ачинарлидир. 

Сўзимиз якунида эса ҳар қандай савдога қўл уришдан олдин шариатнинг бу борадаги хукмини яхшилаб ўрганиб чиқишни ва ҳеч бўлмаганда қуйидаги мақолаларни ўқиб чиқишни тавсия қиламиз:

www.islomolami.com

59 комментариев:

Анонимный комментирует...

Assalamu alaykum !
Juda ham o'rinli masala yoritilibdi, chunki o'zbekistonda ko'pchilik shu narsaga jalb qilingan, ayniqsa qizlar, tanishlarni ogohlantirish bizni vazifamiz, chunki ular bu narsani haromligini bilishmaydi !
Jazakallahu hayron !

Анонимный комментирует...

Ассалому алайкум ! Якиндагина Хитойнинг "ТЯНШИ" деб номланган ва хеч бир мамлакатдан конуний руйхатдан утмаган компания махсулотларини ва шу ишга жалб килиш максадида келган аёлимнинг онаси яъни кайнонам билан жанжалашиб колдим,сабаби 2 ёшга тулмаган углимга "ТЯНШИ" махсулоти канакадир калций бераётгани устидан чикиб колдим,жахлим чикиб уришиб бердим,устига кайнонам маска "хижоб" ураган,бир неча бор канча одамларнинг ТЯНШИ махсулотига алданганлари учун ва ноурин сарфлаган пуллари учун кайнонамни кидириб юришибди,хамма-хаммага маслахатим ткимники тармокли маркетингга жалб килишса эътибор берманг,биз шундай килсак бундай лохотронларни мамлакатимиздан чикариб ташлаймиз, ва келажак авлони табиат инъом этган неъматларга ундайлик

Анонимный комментирует...

Setevoy marketing juda avjiga olgan vaqtda barcha birodarlarni ogoh qilish kerak, hammamiz birgalikda harakat qilsak juda ham yaxshi boladi.

Admin комментирует...

Диний бошқармани эътиборини қаратиш керак. Ҳеч бўлмаганда Шайх хазратларининг фатволари бўлганда ҳам енгилроқ бўлар эди. Одамлар ҳозир рост гапирганга ишонишмайди токи биронта каттароқ амалдор шуни қоралаб чиқмагунича.

tristan комментирует...

Har kim bir narsani yaxshi bilmaydiki, kam ma`lumot insonni doim shubhaga olib keladi!!!
Bilib-bilmay insonlar gapirishga odatlanib qolishgan. Yoki besh qo`l barobarmi? har bir kompaniyani o`zini ish uslubi bor!
Agar QUEST.NET to`g`risida shunday noto`g`ri xulosalar kimda bo`lsa, o`z fikrlarini quyidagi tris_frank@mail.ru ga jo`nating! birga muhokama qilamiz!!!

Admin комментирует...

trsitan фикрингизни унча тушунмадим. quest.net тармоқли маркетинг эмас, бу ҳалол демоқчимисиз? Агар шундай бўлса почта орқали ҳаммага бирма-бир тушунтириб қийналиб ўтирмасдан бир марта ўз фикрингизни ёзинг, мен сайтнинг энг асосий саҳифасига қўяман. Зора "кўзимиз очилса".

Анонимный комментирует...

Men ham "tristan" fikriga qo'shilaman, bu mavzuni boshidan ohirigacha o'qib chiqdim, va shuni takidlashim mukinki, Quest.Net (QI), bu mavzuda yoritilgan hech bir harom ishga kirmaydi, man o'zim Quest.net a'zosiman, biz odamlarga faqatgina mahsulotni tavsiya etamiz, biz hech kimni majburlamaymiz, va ozimizni mehnatimiz uchun kompaniya bizga komession pullar to'lidi. Hurmatli admin, shu mavzuni ko'taribsiz, siz oldin hech bomasa Quest.net ni prezentaciyasiga kirib korganmisiz, maslahatim o'ziz uchun prezentaciyada o'tirib ko'ring, agar shundayam fikriz o'zgarmasa unda yana gaplashamiz.

Анонимный комментирует...

Hurmatli Admin! Avvalo sizga mana shu mavzuni ko'targaniz uchun katta rahmat. Aka manam mana shu kompaniya azosiman. Maqolangizni uqib chiqdim..juda katta mehnat qilibsiz.. Aka man bu ishga kirishdan oldin hamma tomonlarini surishtirib, urganib keyin kirdim..Quest net siz aytgan va maqolda keltirgan hech qaysi dalilga tugri kelmaydi. Uni ishlash uslubi Tyanshidanam, Herbolifedanam juda katta farq qiladi. Shuhrat quest.net dori darmon yoki kosmetika bilan shug'ullanmaydi.MLM niyam , Piramidalaniyam ishlash uslubini yaxshi bilaman. Admin,Siz hadisdan va Quroni Karimdan keltirgan dalillar turi. lekin ishoning ..Bu kompaniya da umuman siz aytgan yolgon, hiyonat, ribo umuman uchramaydi. Bu elektron tijorat(e-commerce). hamma narsa internetta oxirgi zamon talabiga mos ravishda olib boriladi. Yani siz maqolani tarkibiga quest.netni qushishdan oldin bir yaxshilab uni biznes planini kurib chiqishiz kerak edi. keyin holis fikr berganingizda yaxshi bulardi. katta bir biznes planni man 4-5 ta gap bilan bu yerda chuntirib bermayman. Hurmatli admin XXI asrda hamma narsa uzgarmoqda tijorat olib borish konsepsiyalari ham. Quest. net ni zotan Malaysiya kabi muslim davlatlarda katta katta ofislari bor. Malaysiya Islomdayam dunyoda rivojlanishdayam yuqori urinlarda turadi. Bitta misol keltiraman Kompaniya Iyd - Al-Qurbon munosabati bilan butundunyodagi musulmon davlatlardagi hamkorlariga o'z tabrigini junatti..Kompaniya biznes planida hamma tamoyillar hisobga olingan.Tristan turi etgan besh qo'l barobar emas. Ayrim firmala yoki SM la qatoriga bilmay turib to'liq informatsiya olmay turib quest. net ni ham qushvorish bilmadim qaysi qoidaga turi keladi..Man bir Quest. nettan ancha narsa oldim. zamonaviy tijorat qilish barobarida yaqinlarimga, dustlarimga kuplab yaxshiliklar, hayrli ishlar qilish, ilm olish dunyo kurishga muyassar buldim. Zotan bizam rivojlanishimiz kerak..
Hurmatli admin onlaynna islom olami kabi mana shunday websiteni yuritish bizga islom dinidan biz bilmagan narsalarni habardor qilishdek savobli ishni olib borasila. Alloh ilmingizni yanada ziyoda qilsin. Bizam siz bilan suhbatlashishdan ancha minnatdor bulardik. Agar kompaniya haqida tuliq ma'lumot olmoqchi bulsez ofisimizga keling biznes planni taqdim qiliylik, maslahatlarizzi oliylik..freetalk@fastmail.fm da emaillashiylik tellashib kurishiylik..
Rahmat sizga!

Admin комментирует...

Жудаям мақтадингизда quest.net ни. Тўғриси бу масалани кўтаришимга сабаб ўзимнинг жудаям яқин танишим шу бизнесга аралшгани саба бўлди. У пайтда тармоқли маркетинг нима эканлигини ҳам, шариатнинг у ҳақидаги фатвосидан ҳам хабарим йўқ эди. Тўғриси quest.net дан ким билан гаплашсам ҳам гапни айлантиради, қилаётган ишимиз реклама ёки даллолик ҳолос дейди. Мана шундай оддий нарсада, бошидан алдаган инсон билан тўғриси қандай қилиб суҳбат олиб боришни тушунмайман. Яна кўпчилик нима учундир ўзи гапиргиси келмайди, компаниямизга келинг, презентациямизни кўринг ва ҳоказо.
Иншааллоҳ тез кунларда бир шу презентациянгизга бориб кўраман. Ўтган сафардагидан кейин нима ўзгарибди экан.

Бизнес планни email орқали олишнинг иложи борми?

Анонимный комментирует...

Hurmatli Admin!
Yana bir bor rahmat sizga javobiz uchun. Aka afsuski biznes planni emaildan junatishni iloji yo'q. Bu biznesni ko'cha ko'yda 5-4 minutta prosta etib berish yoki chizib kursatib berish umuman taqiqlanadi. ofis sharoitida o'zini ma'lum bir darajaga erishgan mutaxassis yordamida chuntirish kerak. Siz aylantirish deb atagan narsa biznesni himoya qilishni bir kurinishi. Sizga to'liq informatsiya berolmasa no'turi chunib qolishiz mumkin. Shuning uchun ofisga kelishiz joizroqdir. Sizni hech kim aldolmaydi. Aldagan inson demak biznesni noturi olib borayotgan buladi. Bu biznesda bitta gap bor:"Bu biznesda birinchi yolg'on oxirgisidir". Shuni uchun yolg'on ma'lumot berish umuman ta'qiqlanadi. Presentatsiyda hech nima o'zgarmagan o'zgarmaydiyam. 10 yildan beri qando bo'sa shundo davom etib kelmoqda.
Hurmatli Admin! Odobsizligim uchun aslida mani mazur tuting. Siz kabi ilm axllari bilan hadeb tortishish turisi uzimgayam yoqmayapti. Yani Iltimos bu biznesni shunchalik maqtavotti deb uylamang. Aslida yomon kasbni uzi yo'q chin dildan yurakdan, halol yo'l bilan bo'lsa, yaxshi niyatta qilinsa har bir ishdayam Alloh o'zi barakasini beradi.
Hurmatli Admin! Agar rostanam bir kelish niyatiz bo'lsa keling aziz mehmonimiz buling, suhbatingizdan baxramand bo'liylik. (habarlashish uchun freetalk@fastmail.fm)

Анонимный комментирует...

Assalomu alaykum !
Hurmatli yurtdoshlar! Men aslida QUEST.NET kompaniyasining mustaqil hamkoriman(IR). Men bu kompaniya haqida fikr bildirmoqchi emasman. O'zimni oqlamoqchi ham emasman. Lekin bir fikrni bildirib o'tishni joiz deb topdim:
Bir nima haqida aniq ma'lumot bilmasdan turib, uni muhokama qilish, ayniqsa uni nima ekanligini bilmasdan turib salbiy fikr bildirishning o'zi yaramaydi. Hurmatli admin, siz aslida bu biznesning nima ekanligini, qanday faoliyat yuritishini bilishni xohladingizmi? Agar bir ayol fohisha bo'lsa, qolgan barcha ayollarni shu bir ayoldan xulosa chiqarib fohishalar qatoriga qo'sha olasizmi? Yo'q albatta. Chunki siz o'sha bir ayoldan o'zga boshqa ayollar haqida ma'lumotga ega emassiz. Shuning uchun bir fikr bildirishdan oldin inson o'ziga savol berish kerak - "Aslida man bu narsa haqida biror nima ma'lumotga egamanmi?" - deb.
Ko'ngilga botadigan gaplar o'tgan bo'lsa oldindan uzr!
Diqqat bilan o'qiganingiz uchun raxmat !!!

Анонимный комментирует...

Assalomu alaykum!
Yana bir bor ushbu mavzuni ko'tarib chiqqaningiz uchun rahmat!
Cho'kayotgan odam xasga yopishadi, yoki hech bo'lmaganda, o'zini qo'tqarish uchun yuqoridagini pastga tortadi! Nima uchun Jahonga mashhur, soatiga millionlab dollarni shunchaki o'z mahsulotlarini halol, real, aniq savdoga asoslangan holda ishlab, bu yo'lda network marketing kabi ahmoqona yo'nalishdan foydalanishmaydi? Sababi, ularga o'z mahsulotini sotish uchun reklama kerak emas!
Oq it, qora it - baribir it! nega quest.net ochiqchasiga ish olib bora olmaydi! ichidagi sirlarini yashiradi? Prezentasiyamizga boring, bu biznes haqida siz umuuuuuuumaaaan ma'lumotga ega emassiz, shu kabi aldovlar. har safar sizlar qanday pul ishlaysizlar, sizlarga oylik keladimi, yo boshqachami deb suralsa, haftada shuncha topaman, buncha topaman, undoq, bundo deb gapni aylantirishadi. bu biznesda majburlash yo'q deyishadi, lekin do'stlarim shu biznesga kirgandan beri, menga tinchlik yo'q, hazillashib, (aslida chindan) qachon kirasan bu biznesga deb qo'yishadi, xuddi tyanshidagidek, bir kunda lof bo'lmasa 8 martagacha telefon qilishadi. u yoqqa o'tsa ham, bu yoqqa o'tsa ham, bir-biriga mahsulotni gapirishadi, hatto aytgan gaplari bir-biriga zid keladi. undoq ekan, bundoq ta'sir qildi deb aldashadi, nima emish, bunday mahsulotni hech qayerdan topa olmas ekanman, pulini ber, xohlagan vaqtingda undan zo'r, kafolatli, sifatli mahsulotni topib beraman, bunda botqoqqa tushgan odam, bu botqoqdan qutulish uchun, boshqalardan foydalanadi, odam topmasin, ko'raman, qanday pul topasanlar. osmondan senga kompaniya ogzingga olmani berib quymaydi. pul uchun menga yolgon gapirgan, uz manfaatini ko'zlagan do'st, alohida guruh, o'z qarashlari bor, goyoki prezentasiyalardan so'ng ular sehrlangan, boshqa odamga aylanishdi.
mana bu haqiqatdan ko'z yumib bo'lmaydi. Birodarlar, ko'zingizni oching, bularni terroristlardan farqi nimada?

Admin комментирует...

Нима учундир бошқа компаниялар индамай туришибдику, шу quest.net дагиларга таъсир қилиб кетди гапларим.
Бизнесингиз билан жудаям яхши танишман. Сайтимизнинг "секретный агентларидан" бирини хозир компания ичига юборганмиз :0) Иншааллоҳ тез кунларда айнан мана шу quest.net га бағишларган мақола ёзамиз.

Анонимный комментирует...

Hurmatli Admin!
Man sizga yaxshi ma'noda ilmingizni hurmat qilib maqolangizga fikr bildirgandim. Siz esa buni noto'ru chundiz. Forumam aslida g'iybatchilani uyasi. Bu yerga kirib bekor vaqtimmi ketgazganim uchun hozir uzimdan hafa buvomman. Admin bemalol 2ta, 10ta 100ta maqola yozing kompaniyani obro'sini oshirasiz holos. Sizga oxshagan bekorchila kompaniya turisida har hil forumlada minglab fikr bildirishadi, maqola yozishadi. Undan ko'ra ibodatizzi qiling. Manga demasa 1000lab agentlarizzi junating. yana bir bor aytaman bu bilan faqat va faqat kompaniyani obrosini oshirasiz holos. "Terroristlaymis", Admin undan ko'ra g'iybat, tuhmat turisida maqola yozing hursand bo'lamiz.

Анонимный комментирует...

Assalomu alaykum barcha yaxshilarga!!! Man noxosdan quest.net uzb deb search berudim google ga shu sahifa va forumga yo'l ochildi. Aslida ko'chada eshitavergan narsamni internetdan bir qidirmoqchidim. Ajjoyib bahs munozara guvohi bo'moqdaman yashanglar azizlar, bu haqiqiy o'zbekona bahs bo'pti, ayniqsa teroristlardan nima farqi bor degan do'stimiz boplabtila, man aynan su mulohazadan keyin kim nimaga qarshi va bilim saviyasi qanaqaligini bilib oldim. Do'stlarim ichimiz qora quyunlarga to'lib qolmadimikin. Nima uchun qonunni, dinni, savdoni, dunyoni tanishda bunaqangi past saviyada mulohazalar qilamiz. Nima uchun halol haromni bir tomonlama ajratamiz? Bizga kim qo'yibdi halol haromni fatvosini berishni? Diniy muhokamami din olimini yonimizga olaylik, dunyoviy mavzudami o'sha sohani bilimdonini chaqiraylik. Chumchuq so'ysayam qassob so'ysin. Ikki sohaning haqiqiy bilimdonlari guvohligida masalani ko'rib chiqaylikda keyin gapiraylik. Ana unda saviyasiz olchoqlar kabi qo'shtirnoq ichida ("кўзимиз очилса" from Admin) pichinglar bilan ehtiromli nomga ega saytni bulg'amaylikda rosmanasiga zora KO'ZIMIZ OCHILSA!!! Aslida rostakamiga bilimdon bo'lsayiz o'sha terrorizm, vahhobiylik, davlatga qarshi g'arazli o'ylar va fanatizmning asosiy urug'i ma'lumotni asl kasb ilm egalaridan emas balki ko'chadagi chala mullayu bilimdonladan olinishidanligini bilgan bo'lardiz. Man quest.net kompaniyasida ishlamayman, lekin mani shu biznes bilan tanishtirgan insonni aqliga, iymoniga manga hayrihohligiga va haqiqiy do'stligiga ishonaman. Kompaniya qanaqaligiga ishonchmas balki do'stim bilan har kuni yelkama yelka turgan holda ishlash man uchun yetarli, chunki mani do'stim bu mani do'stim u ahmoqmas, silani do'stlaring qanaqaligini o'zingla hal qilila... G'iybat, ichi qoralik, ko'romaslik, piching va boshqaladan o'zini kibrli qilib ko'rsatishdan Alloh o'zi asrasin...

Анонимный комментирует...

Donishmanddan so‘radilar:
— O‘zini avaylash nima?
— Gumonsirash.
— Aql bilan ish ko‘rish-chi?
— Maslahat so‘rash.
— Yuraklarni tutashtiruvchi nima?
— Muhabbat.
— Muhabbatning o‘zi nima?
— Saxiy qo‘l va xayrli xabar.
— Ehtiyotkorlik nima?
— Muhabbat va nafratda xolislik.

Анонимный комментирует...

Ko‘plar donishmand deb bildilar o‘zni,
Xudoning zotidan ochdilar so‘zni.
Hech biri bilolmay azal sirlarin,
Aljirab-valjirab, yumdilar ko‘zni!!

Анонимный комментирует...

"Terrorizm" - nimaligini, uning maqsadi nimaligini bilasizlarmi? Bunchalik kalta fahm bo'lmaylik. "Terrorizm" qayoqdayu, savdo qayoqda. Kimdir bu biznesda o'z rizqini mehnat qilib, ya'ni ishlab halollab topayotgandir. Hamma o'zini ishini qilsin.
Birodarlar, kelinglar boshqa mavzuda gaplashaylik. Endi bunchalikmasda. Har kim qilmishlariga Alloh taoloni oldida o'zi javob beradi.
"Barcelona" - "Real" o'yinini ko'rdilaringmi? Ajoyib o'yin bo'ldi. Sizlar maza qildilaringmi? Fantastika, to'g'rimi? Yana buni ham "terrorizm" demanglar, bu "sport".

Admin комментирует...

Эххе бир ухлаб тургунча шунча гаплар бўлиб кетибди. Фикрлар зўр, терроисзм ҳақидаги фирк меники эмас. Нотўғри тушунманг.
"Kompaniya qanaqaligiga ishonchmas balki do'stim bilan har kuni yelkama yelka turgan holda ishlash man uchun yetarli" деган йигит, омадингнизни берсин. Иншааллоҳ қиёмат куни бирга жавоб берасизлар. Қиёматли дусти бўлишни Аллоҳ насиб этсин.

"Undan ko'ra ibodatizzi qiling. Manga demasa 1000lab agentlarizzi junating. yana bir bor aytaman bu bilan faqat va faqat kompaniyani obrosini oshirasiz holos."
Сизнинг комментларингиз энг кўп ёқди. Айниқса ундан кўра ибодатингизни қилинг деган жойи. Биродар тўғриси сизнинг таклифингизни қабул қилиб олдингизга ўтмоқчи эдим. Лекин компания ичидаги "агентимиз" компания ишчилари учун ёзилган 15-16 вароқли қўлланма кўтариб келиб қолди.
Афсуски у ерда асл башарангизни очиб ташлабсиз. Форумларда, сайтларда чиройли гапларни гапириб, компания ичида эса умуман тескари ишларни қилар экансиз. Шундан кейин тушундим, борганимдан фойда йўқ, яна ўша чиройли гаплар билан лақиллатиб жўнатиб юборасиз ҳолос.

Анонимный комментирует...

Hurmatli Admin!
No'to'gri tashviqot qilishni tuhtating iltimos. Agar qanaqadir diniy, milliy, shaxsiy manfaatlarga zid bo'ganda man bu ishni qilmasdim. Sizga kim qanaqa narsa bergan bilmadim. Biznes hamma joyda uzini ichidayam tashqaridayam bir xil. Sizday ilm axli bilan baxslashib qanaqib man yana ishda buni teskarisini qilishim mumkin. Allohimmi o'zi kechirsin mani bunaqa narsadan. Aka man hozir safardaman, Toshken qaytsam Inshaalloh oldizga man o'zim o'taman. Rostanam maslahatizzi olaman. Rostanam siz aytgan umuman teskari ishlani qivotganakanmanmi yo'mi o'shanda gaplasharmiz. Alloh nasib qilib uchrashturguncha..
Hurmatli Admin! Anu kungi At-Termiziydan keltirilgan kun hadisi juda manga ancha narsani o'rgatti Rahmat silaga.
PS. (kim bu deb hayron bo'men man o'sha freetalk@fastmail.fm)

Анонимный комментирует...

Assalamu alaykum hurmatli birodarlar!
Dinimiz islomga "Uzumini ye bog'ini surushtirma"degan gap qanchalik begona bo'lsa yuqorida keltirilgan quest.net kompaniyasida ham qanday daromad kelayotganini va unga ribo aralashmasligini o'ylab ko'rish darkor. Tushunishim bo'yicha qaysidir darajaga yetganingizda hech qanday mehnat qilmasangiz ham hisobingizga pul kelaverar ekan, nima deb o'ylaysiz bu to'g'rimi? Hurmatli birodarlar bir birimizga hurmatimizni saqlagan holda boshqalarga o'rnak bo'ladigan darajada bahslashing....May Allah bless you dear brothers! Read this article http://islamqa.com/en/ref/islamqa/40263

Анонимный комментирует...

Qanaqa mehnat borligini ishlagan odam biladi. Ko'chadagi har qanday ishdayam ishlamasdan yesang o'shandan kelgan pul harom buladi. Bu biznesda ishlamagan kuniz sizga pul bermiydi. olayotgan daromadiz o'shatta tuhtiydi. Kim etti sizga ishlamasang ham pul olasan deb. bu mutlaqo no'turi. Questnettayam ishlamagan kuniz pul olmiysiz.
Ey brother maqolani uqib chiqdim. U boshqa narsa. quest.net boshqa.
Rahmat sizga mulohaza uchun.

Анонимный комментирует...

Tashakkur birodarim...GoldQuest Shrilanka, Efiopiya, Bangladeshda qanday tanazzulga uchragan bo'lsa ana shunday oqibat QuestNetni ham kutmoqda. Necha necha odamlar jonlariga suiqasd qilishgandi. Efiopiyalik bir inson yozadi:-"Yaqinlarimning yuziga qarolmay qoldim, ularni nimalar deb ishontirmagan edim"...chunki bu piramida sxemasi va mantiqan kimdir boyiydi va bu holat kimningdir qashshoqlashishiga sababdir. Ushbu piramidada yuqoridagilar foyda olishadi va piramidaning quyida qolganlar pullariga kuyishadi halos vaholanki mamlakatimiz fuqarolari cheksiz emasku?! Bir kun qo'shilish to'htaydiku...qiziq tarafi bunday biznes unchalik rivojlanmagan davlatlarda nihoyatda avj bilan tarqaladi. Albatta insonlar o'z vaqt va kuchini ihtiyoricha sarf etadi va rejalashtiradi. Jamiyat aziyat chekadi qachon? Qachonki yosh, aqlli, kuchga to'la fuqarolar o'qish hamda ishlaridan voz kechgan holda "unproductive"(ishlab chiqarishga aloqasi bo'lmagan) soha bilan shug'ullanishsa. O'ylab ko'ring?! Ko'plab odam pul tiksa hammasi yahshi ishlasa hammasi ham qoniqarli daromad ola oladimi?! Ahir mantiqa zid narsaku...albatta kimdir boyisa, u boshqaning cho'ntagi evaziga boyigan bo'ladi(halol yo'l bilanmi, harom yo'l bilanmi bu vaziyatdan kelib chiqadi).

Анонимный комментирует...

Assalomu alaykum yaxshi insonlarga!! Bu mani bu bloggerda oxirgi marta yozishim chunki bekorchi narsalaga ajratgani vaqtim yo', chunki vaqtim omonat qarzga berilgan. It huradi, Eshshak hangraydi, Karvon o'taveradi... Qisqasi, topayotgan rizqingizni halollab yeng, haromdan Alloh asrasin! Avval o'zingizni yevotgan noningiz halolmi yoki yo'q yaxshilab aniqlab oling boshqalar ana undan keyiiiiiiiiin qiziqtirsin sizni. Aks holda hangrashu hurishdan boshqaga yarami qolasila azizlarim, Karvon bo'sa to'g'ri va tekis yo'lida vazmin holda davom etaveradi, ketaveradi, chunki Karvonning maqsadi manziliga yetish, uzoni yaqin, og'irri yengil qilish, hojatini chiqarish, uni ko'ppagu hangilar to'xtatomidi... Gaplarim qo'polroq chiqqan bo'lsa, uzr birodar, lekin kimga qanaqade, masalan shaxsan man bu maqolda o'zimni karvonga qiyosladim, sizchi?

Admin комментирует...

Тўғри ва вазмин карвонингиз қаерга кетаётган экан? Бир ўйлаб кўринг, яна тўғри шайтоннинг қўлига, жаханнам қарига опкеб ташламасин.

Бу мақолаларни ёзишдан мақсад сизни тўғри йўлга бошлаш эмас, сабаби бу фақат Аллоҳдан. Фақатгина Аллоҳ тўғри йўлга бошлай олади. Бизнинг мақсадимиз эса амри маъруф ва наҳий мункардир. Сайт юқорисидаги оят эса сиз каби ўзини карвонга, тўғри гапни гапирганларни эса итга ўҳшатадиганларга жавоб.

Анонимный комментирует...

Muhtaram birodarlar! Nahot ushbu mavzu yuzasidan bahs-munozara yuritishdan charchamadingizlar? Quest Net ni g'iybat qilgumcha dukon va rastalarimizda Aroq va shu kabi HAROM qilingan narsalarni yo'q qildirib, amaliy bir savobli ishni amalga oshiringlar. Utirvolib kompyuterda gapni beramiz, amaliy ish-chi, harakatimiz bilan iymonimizga sodiqlikni isbotlaylik undan ko'ra. Manga farqi yo'q. Quest Netmi, boshqasimi... Asisysi o'z fikrim bnor. "Agar man uzim ustimdan qaror chiqara olmasam - boshqalar mani ustimdan qaror chiqarishlariga sabab buladi". BNirodarlar. Har birimizning o'z oldimizga qo'ygan maqsadlarimiz mavjud. Shunday ekan ushbu orzularimiz amalga oshishi uchun mas'uliyat va burchni his etib harakat qilmasak - bu orzular puch xom xayoldan o'zgasi emas. Kamina ham bekamu-ko'st oila qurishni orzu qilganman. Ushbu orzularimnga 90 yoshga yetib, munkillaganda emas, ayni qirchillama chig'imda erishishni har soniya yaratgandan so'rayman. Do'stlar, "Hayot muzqaymoqqa o'xshaydi - uni erib ketmasidan yeb olinglar". Agar sog'ligimizda muammo bo'lsa hammamiz ham darrov tibbiyot xodimlariga murojaat qilishdan o'zimizni tiyamiz - Sabab? Sabab do'xtir uchun palon so'm, dori uchun pistin mablag' ketishini sezib. ilojsiz qolamiz. Xo'sh unda pulni qayerdan topsa bo'ladi? Qauest Net biznesida so'dxo'rlik, odamlarni aldash kabi holatlar yo'q. Aytaylik Siz bozorga xarid uchun bordingiz. Sotuvchilar albatta o'z mollarini maqtaydilar, ammo ulardan hech qaysizmiz SHIM, KO'YLAK, boringki KARTOSHKA va POMIDOR sotishga FATVO oldingmi deb so'ramaymiz. Nima UCHUN QUEST NET orqali SAVDO qiladiganlardan FATVO olish kerak? Qachondan boshlab narsa sotish faqatgina Fatvo orqali amalga oshiriladigan bo'b qoldi? Man o'zim Bank xodimiman. Bankda yil-on ikki oy tinimsiz ishlardim va bergan maosh na uzimga va na oilamga yetardi. To'g'ti, ko'ochilik o'ylashadi - Bankdagilar dadil yuradi-ku! HA, Man ham DADIL yursam bo'lardi, Ammo HAROM pul hisobiga, Pora, "shapka" va shu kapi HAROM pullar hisobiga. Ammo man uchun bu man' qilingan yo'l edi. Quest Net da esa, Allohimga shukurlar bo'lsinkim, halol rizqimni terib yuribman, Hech kimni aldamadim va hech kimga firib bermadim. Odam chaqirish deb yozishibdi. Man ko'chama-ko'cha yurmadim. O'zimning tug'ishgan akam va jiyanimni taklif qildim. Bugun ular manda rozi. Axir man ularningh hayotini IJOBIY tomonga uzgartirishga sababchi bo'ldim. Hulosa qilishga hech qachon shoshmanglar, azizlar! Bir narsani yodda tutishlaringni utinib surar edim : AGAR SIZ O'Z USTINGIZDAN O'ZINGIZ QAROR QABUL QILMAS EKANSIZ - O'ZGALAR SIZNING USTINGIZDAN QAROR CHIQARISHADI. HAYOT ESA MUZQAYMOQQA O'XHSAYDI, UNI ERIB KETMASIDAN YEB OLISH ZARUR. ORZULARINGIZ VA MAQSADLARINGIZNI KO'Z OSTINGIZGA KELTIRING. ULARNI AMALGA OSHISHI UCHUN NIMA QILDIK? OLMA PISH-O'GZIMGA TUSH DEB O'TIRSAK KIMDURTA BIZ UCHUN ISHLAYDIMI? ASLO YO'Q. BAS SHUNDAY EKAN, VAQTNI QADRIGA YETIB, UNUMLI FOYDALANAYLIK, KEYIN KECH BO'B QOMASIN! ...E'tirolaringiz uchun barchaga tashakkur!...

Admin комментирует...

"HAYOT ESA MUZQAYMOQQA O'XHSAYDI, UNI ERIB KETMASIDAN YEB OLISH ZARUR. ORZULARINGIZ VA MAQSADLARINGIZNI KO'Z OSTINGIZGA KELTIRING. ULARNI AMALGA OSHISHI UCHUN NIMA QILDIK"

Биродар сиз қайси диндансиз? Исломда бўлиб туриб шунақа ботил эътиқод билан юрибсизми? Шу беш кунлик дунёда "музқаймоқ" еб олишдан бошқа дардингиз бўлмаса, олға!
Агар орзуларингиз бу дунё фароғоти бўлса Аллоҳ уни ҳам беради. Лекин чин мусулмоннинг орзуси ва мақсади оҳиратни обод қилиш бўлиши керак.
Quest.net эса бозордаги савдодан умуман фарқ қилишини БАНКда ишлаб туриб тушунмаган бўлсангиз афсус.
Юқорида айтганим каби бизнинг мақсадимиз етказиш, Ҳидоят эса ёлғиз Аллоҳдандир.

Анонимный комментирует...

Men ham shu kompaniyaga ishga kirmoqchi bo'ldim. 1-prezentaciyani o'zidayoq, harom ekanligini aniq tushunib yettim. Ushbu maqola ham agar sizlarga ta'sir qilmagan bo'lsa, unda "muzqaymog'ingizni" yeb "karvoningizda" ketaverignlar. Karvoningizni esa NAFSingiz boshqarib ketayotganiniyam ko'rib qo'yinglar. Karvoningizni ohirgi manzili Jahannam ekanliginiyam unutmanglar. Alloh o'zi insof bersin bu kompaniyaning barcha ishchilariga, shunday chiroyli halqimizni Haromga boshlayotgan firmani bir kun inshaallox kasodga uchratadi. Ushbu Fatvoni bergandan, uni O'zbek tiliga tarjima qilib, saytga yuklab odamlarni nahiy munkar qilayotgan birodarlarimizdan Allohni o'zi rozi bo'lsin.

Анонимный комментирует...

Aziz birodarim "It huradi, Eshshak hangraydi, Karvon o'taveradi"...avvalambor haqorat uchun Alloh sizni kechirsin...sizni bu yo'lga yurdingiz nima yurmadingiz nima bizga farqi yo'q deyishimiz mumkin edi, lekin mo'minlikka davo qilayotganlar bunday o'ylashi mutloq hatodir.

"Quest Net ni g'iybat qilgumcha dukon va rastalarimizda Aroq va shu kabi HAROM qilingan narsalarni yo'q qildirib, amaliy bir savobli ishni amalga oshiringlar."

Aziz birodarim fatvo haqida shuncha fikr va mulohazalar birldiribsiz, lekin biron joyda fatvo nima uchun berilishini va nima uchun kerakligi haqida eng mantiqiy savolni so'ramabsiz...1 dan oldin 2 kelmaydi...
"AGAR SIZ O'Z USTINGIZDAN O'ZINGIZ QAROR QABUL QILMAS EKANSIZ - O'ZGALAR SIZNING USTINGIZDAN QAROR CHIQARISHADI. HAYOT ESA MUZQAYMOQQA O'XHSAYDI, UNI ERIB KETMASIDAN YEB OLISH ZARUR. ORZULARINGIZ VA MAQSADLARINGIZNI KO'Z OSTINGIZGA KELTIRING. ULARNI AMALGA OSHISHI UCHUN NIMA QILDIK? OLMA PISH-O'GZIMGA TUSH DEB O'TIRSAK KIMDURTA BIZ UCHUN ISHLAYDIMI? ASLO YO'Q. BAS SHUNDAY EKAN, VAQTNI QADRIGA YETIB, UNUMLI FOYDALANAYLIK, KEYIN KECH BO'B QOMASIN!" hurmatli birodarim...Qur'on oyatlarining birida Alloh Subhanahi va Taolo insonlar o'zini o'zi halok qilmasligini buyurgan! Abu ayub al Ansoriy ushbu oyat ansoriylarning boylikka qiziqishi paydo bo'lganda nozil bo'lganini aytgan! Hulosa sizdan...boylikka berilib o'zingizni halok qilmang!

Moderator комментирует...

Абу Саид ал-Худрийдан (р.а.) ривоят қилинади. Бир куни Расулуллоҳ с.а.в. минбарда ўтирдилар. Биз эса атрофларида ўтирдик. Шунда у зот: "Ўлимдан кейин сизлар ҳақингизда қўрқадиган нарсам дунё ўз гўзаллигу ажойиботларини очиб, сизлар ўшанга (маҳлиё) бўлишингиздир", дедилар.

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Анонимный комментирует...

Do'stlarim, bu bloggerdagi hayrihoh va qarshi tomonlar yozgan narsalarni o'qidimu o'qib sarflagan vaqtimni isrofi uchun Allohga istig'for aytdim. Bu joyda savdoyu fatvoyu dunyoyu nahiy munkaru futbolu terroru haqoratu kaltafahmlik toza aralashib ketibdi. Aziz Moderatoru Adminlaru Anonimlar barchamiz o'zimiz haqligimizni isbotlash yo'lida kibrni yig'ishtirib qo'ymaskanmiz hech qachon baraka topmimiz. Qaysidir bir birodarimiz yozgan "It huradi eshshak hangridi karvon o'tadi" degan so'zlarni haqorat deb qabul qilgan insonga ayniqsa qoyil qoldim. Do'stim, axir o'sha "haqoratchi" akamiz so'zlarini oxirida yozib qo'yibdilaku "Man o'zimni karvonga qiyosladim, sizchi?" deb. Endi siz o'zizzi Itu eshshakka qiyoslamende, sizam karvondirsiz balki, ja karvon bo'lish jahannamga yetaklasa(??!!!) undan boshqacharo hilqatdirsiz? ikki og'iz chala-chulpa ilmiz bilan bir musulmon do'stimizni jahannamga yo'naltirib qo'yishdan nahotki qo'rqmasangiz??? Mani o'zimam bu ishni ko'chadan eshitganimda gapirmagan gapim yog'dirmagan tuhmatlarim qomagandi,keldim ko'zim bilan ko'rdim, qulog'im ochiq eshittim, aqlimni ishlattim va xulosam o'zgardi. Hatto avvalgi tuhmatlarim uchun uzr so'rashga to'g'ri keldi. Tushundimki tish og'risa avval tish do'xtirga birrov ko'rsatish kere, eeee og'ritvordi deb shartta ipga bog'lab yulivomasdan. Agar maqsadiz haromdan qaytarish bo'lsa siz buni uddalomoyopsiz, rostanam musulmonni yaxsilikka yurishini beriyo xohlavotgan bo'sez saaaal mulohazakorroq bo'lavering zarar qimisz, allaqanday agent-pagentla bilan ish bitirmengde (sizda manimcha bunaqa qilishga Davlatimiz tomonidan ruxsatam yo' bo'sa kere) o'ziz bir Qonuniy faoliyatini yurgizvotgan ofisiga qadam ranjida qiling. Biiir suhbatizni olishsin, lekin o'ziz kemen, din va dunyo ilmining haqiqiy bilimdoni bilan keling, chunki bu yoqda sizni o'z ishini ustalari kutadi. Aytgancha shunday sayt ishini yo'lga qo'yganiz uchun tashakkur Alloh yo'lida qivotgan ishlarizda O'zi quvvat bersin. Shaxsan mani qo'limdan kemidi bunaqa saytni yo'lga qo'ya bilish. Chin ko'ngildan tashakkur. Alloh barchamizni bundanda yaxshilariga yetkizsin.

Admin комментирует...

Quest.net презенатциясига бориб келдик. Яна давоми ҳам бор экан, иншааллоҳ унга ҳам борамиз.
Ҳамма гапларни диктофонга ёзиб олдик. Шунингдек компаниянинг 10 та DVD га ёзилган видео ва файлларини олишга муваффақ бўлдик.
Биринчи презентациянинг ўзи иймони бор, нафсининг қули бўлмаган инсон учун етарли экан.
Компанияда ишлаб юриб, шу нарсалардан ҳабари бор одамлар қайси юз билан компания фаолиятини ҳалол деганига тушунмадим. Иймон борми сизларда ўзи?

Иншааллоҳ айнан quest.net га бағишланган мақола тайёрланмоқда.

Анонимный комментирует...

Qadrdon Admin, sizning ichingiz qora qurumlarga to'lib ketibdi, "Iymon bormi sizlarda o'zi" deganizzi o'zi ancha achinarli. man sizga achinaman, esiz shuncha(qanchaligini bilmiman) diniy bilim esiz shuncha aql. Borgan sari achinib borvomman sizga. Insofni Allohni o'zi bersin sizga. Duodamiz. Sizda aniq iymon bor mashaAlloh ko'z tegmasin,man bunga ishonaman,lekin qalbizzi sal tozalab olsez yomon bo'masdi InshaAlloh. Buning uchun ustoz ulamolar davrasida ko'proq bo'ling, agressivlar ichidamas, haliym bo'ling asl g'avvos bo'sez durni ko'rolasiz. Hech bir haqiqiy din olimi musulmonga qarata "iymon bormi o'zi sizda" deganini ko'rmadim. To'g'ri siz din olimimassiz bunga hali ancha qovun pishig'i bor ammo o'sha din olimlari ilmi hilmidan bahramand bo'b turing shoyadki najot topsez. Alloh barchamizni hidoyatga boshlasin, riyodan O'zi asrasin.

Moderator комментирует...

Ey musulmon birodarlar. Nima ahvol bu? Nahotki nafsingiz sizlarni shunchalik egovlab olgan bo'lsa? Quest.net a'zolariga bitta savolim bor, kompaniya NETWORK MARKETING asosida ishlaydimi (javob 2 xil HA yoki YO'Q, faqat olib qochmang, munofiqni ishini qilmanglar)
Biz sizlarga "Ilmiy Tadqiqotlar va Fatvo berish doimiy qo'mitasi" ning bir fatvosini tarjima qilib qo'ydik, fatvoda NETWORK MARKETING deyilgan tamom, qani shu firma egalari birma bir har bir abzacni olib nima uchun ushbu fatvo Quest.net ga to'g'ri kemasligini keltirib bering Alloh sizdan rozi bo'lsin. Yana qaytaraman, o'sha fatvodagi HAR BIR ABZACGA alohida isbot va dalillar bilan yozib keltirib bering shu fatvo quest.net firmasiga to'g'ri kelmasligini. Men bu narsadan shubxam YO'Q. Quest.net haromga botib ketganini bilaman. Alloh eng bilguvchi zot, Haromni yaqqol ko'rinuvchi qilib qo'ygan (fatvo ana shu yaqqol hujjatdir harom ekanligiga). Prezentaciyangizga ham borib keldim, har bir kerakli savolni berib javoblarni ham oldim. Dinini ohiratini, savol-javobni o'ylaydigan, Allohdan qo'rqadigan, Taqvo qiladigan bandalar bunaqa ishlarga qo'llarini urmaydilar. Sizlardan yana iltimos qilaman, oldi qochdi gaplar kerak emas. Yaqqol aniq dalil hujjatlaringiz bo'lsa harom emas ekanligini isbotlab bering. Va o'zingiz hato ekanligini bilib turib kibrlanib "yutkazishdan" qo'rqib har hil ta'na dashnomlarni tashlamang.

Admin комментирует...

Дуо қилиб туринг зора иймон берган Аллоҳ илмимизни янада зиёда қилса.

"Borgan sari achinib borvomman sizga"
Биродар ўзингизга ачининг.

"Buning uchun ustoz ulamolar davrasida ko'proq bo'ling, agressivlar ichidamas"
Алҳамдулиллаҳ устоз уламоларнинг гапларини ҳар куни эшитамиз. Зикр ҳалқаларида ҳам кўп ўтиришб турамиз. Ҳоҳласангиз келинг даврамизга, қўшилинг, агрессив эмаслигимизга ўзингиз гувоҳ бўласиз.

Афсуски quest.net ни ҳалол деган биродарлар биронта аниқ тиниқ далил келтирмаганлар.
Қилган ишлари фатвони ёзган уламоларни, таржима қилган биродарларни камситиш, ерга уришдан нарига ўта олишмади.

Юқорида Модератор айтгани каби қани далилларингизни келтиринг.

quest.net га қарши далил топдим десам ичи қораликда айблашди. Одамлар жудаям қизиқда. Ишингиз ҳаром десам, ичингиз қора дейсиз.

Анонимный комментирует...

"It huradi eshshak hangridi karvon o'tadi" degan so'zlarni haqorat deb qabul qilgan insonga ayniqsa qoyil qoldim.


Yuqoridagi birodarim qo'pol kesatiq qilgan edilar. Ko'nglida husumati bilinib turgan edi, qanday bu haqoratga beparvo bo'lsa bo'ladi?

Bahs bo'lsa oliy hulqda, aniq dalillarda bo'lsin! Ana shu dalillarni keltiraylik va haqiqatni izlaylik! Yurish Quest.net jamoasidan...hurmatli Moderator birodarimiz yuroqida eslatib o'tganlariday aniq fatvo, aniq shartlar bilan keltirilgan! Ana o'shanga yetarli javob qidiringiz, bahslashingiz, ehtiroslarga o'rin yo'q!

Barchamiz musulmonlarmiz, komillikka intilaylik. Mo'min mukammal bo'ladi: gap so'zda, fikrlashda, birodarlarini hurmat qilishda!!! va hatto grammatikada...

Kelinglar bir birimizga kesatiq gaplar bilan murojaat qilmasdan...haq ustida bahslashaylik!

Ahir maqsadimiz BIR-Haqiqatku!!!

Анонимный комментирует...

Diqqat mana endi haqiqiy tadqiqot qanaqa bo'lishi ko'rinadigan bo'ldi. Kutinglar abzacma abzac ko'rib chiqamiz fatvoyu maqolani, bu ish haftalik rejamizga kiritildi, aytgancha siz balki bunaqa tusunchalarni anglamassiz. Shunaqa biz har bir kunimizu soatimizni rejalashtirib keyin Allohga tavakkal qilamiz. Axir bu sekundlar omonatku! Admin va boshqa musulmon birodarlarimizdanam iltimos ungacha siz boshqa ishlaringiz bilan shug'ullanib turavering axir sizdayam o'zingizga yarasha xarajatlaringiz tirikchiligingiz bor, umringizni isrof qilmasdan turing. Shu bloggerga sarflaydigan vaqtingiz uch-to'rt so'm pul topishga va shu pulga bir kosa ovqat olib qo'ni-qo'shni qarindoshlar ichida muhtojlarga yordam berishga sarflansa biz xursand. Boraqolinglar.

Moderator комментирует...

""aytgancha siz balki bunaqa tusunchalarni anglamassiz""

Subhanallah (nima deyishimniyam bilmayman). Sizga bir maslaxatim, sizning maqsadingiz bizni kamsitish, haqoratlash, yerga urish emas balki fatvoni sizlarni kompaniyaga to'g'ri kelmasligini isbotlab berish bo'lsa juda yaxshi ish bo'lardi. Nima bo'lgandayam musulmonlarni saytida musulmonlar bilan chiroyli bahs olib borayotganingizni unutmang. Assalamalekum

Анонимный комментирует...

Assalomu alaykum hurmatli Admin. Maqolangizda "Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитасининг" fatvosini keltiribsiz. Shu fatvo aynan quest.net kompaniyasiga ham tegishlimi? Shu fatvoning asl manbasini qayerdan oldingiz. Iltimos linkini ko'rsatsangiz.

Moderator комментирует...

Vaaleykum assalam hurmatli birodar. Ushbu fatvo barcha Network marketing asosida ishlaydigan kompaniyalar uchun tegishli, shular qatorida albatta quest.net ga ham tegishli. Ushbu fatvoga linkni maqolaning pastrog'ida qo'yganmiz (http://www.islamqa.com/en/ref/42579/pyramid) , fatvo raqami: 22935, fatvo berilgan sana: 14/3/1425 (hijriy)

Moderator комментирует...

"HAYOT ESA MUZQAYMOQQA O'XHSAYDI, UNI ERIB KETMASIDAN YEB OLISH ZARUR"

Siz bu gaplarni qayerdan olgansiz bilmadimku lekin men sizga Allohning bir nechta oyatlarini shu yerga post qilishni foydali deb topdim:

“(Эй инсонлар), сизлар то қабрларни зиёрат қилгунларингизча (яъни, ўлиб қабрга киргунларингизча) сизларни (мол-дунё) тўплаб кўпайтириш (Аллоҳга тоат ибодат қилишдан) машғул қилди. Йўқ, сизлар яқинда (бу қилмишларингизни оқибатини) билурсизлар. Яна бир бор йўқ, сизлар яқинда билурсизлар. Йўқ, агар сизлар (дунёга қул бўлиб қолишнинг оқибати нима эканлигини) аниқ билиш билан билсаларингиз эди (унга қул бўлиб қолмас эдингиз)” (Такосур сураси, 1-5-оятлар).

“Эй инсонлар, албатта Аллоҳнинг (қайта тирилтириш ва бу дунёда қилиб ўтилган яхши-ёмон амалларнинг мукофот-жазосини бериш тўғрисидаги) ваъдаси ҳақ (ваъдадир). Бас, ҳаргиз сизларни ҳаёти дунё алдаб қўймасин! Ва ҳаргиз сизларни Аллоҳ (барча гуноҳларни кечиб юбораверади, деб) алдагувчи (шайтон) алдаб қўймасин!” (Фотир сураси, 5-оят).

“Одамларга аёллар, болалар, туганмас олтин-кумуш бойликлар, (қиммат) баҳоли отлар, чорва ва экин-тикинлар каби истак-хоҳишларга кўнгил қўйиш чиройли қилинди. Ҳолбуки, бу нарсалар ҳаёти дунёнинг (ўткинчи) нарсаларидир. Аллоҳнинг ҳузурида эса энг гўзал қайтадиган жой – жаннат бордир” (Оли Имрон сураси, 14-оят).

“Билингларки, бу ҳаёти дунё фақат (бир нафаслик) ўйин-кулгу, зеб-зийнат, ўрталарингиздаги ўзаро мақтаниш ва мол-дунё ҳамда фарзандарни кўпайтиришдир, холос. (У) худди бир ёмғирга ўхшарки, унинг (ёғиши сабабли униб чиққан) ўт-ўлани кофирларни ҳайратга солиб (ақлларини банд қилиб қўюр). Сўнга у қурир, бас, уни сарғайган ҳолда кўрурсиз. Сўнгра у қуруқ чўп бўлиб қолур. (Ҳаёти дунёнинг ҳоли ҳам шундан ўзга эмасдир.) Охиратда эса (ўша тўрт кунлик дунёга алданиб қолганлар учун) қаттиқ азоб ва (имон-эътиқод билан ўтганлар учун) Аллоҳ томонидан мағфират ва ризолик бордир. Ҳаёти дунё эса фақат алдагувчи матодир” (Ҳадид сураси, 20-оят).

Анонимный комментирует...

ASSALOMU ALAYKUM MUSILMONLAR. MEN SIZLARNI XAMMA BAXSINGIZNI O'QIB CHIQDIM.MEN BU BIZNESDA EMASMAN VA U BIZNES XAQIDA XECH QANDAY MALUMOTIM YO'Q. LEKIN INTERNET ORQALI PUL TOPISH XAQIDA XABARIM BOR. XO'SH QANDAY QILIB BU YO'L ORQAI PUL TOPISH MUMKIN? BU SAVOLGA JAVOB BUNDAY:BUNDA BIR "INSON" INTERNETDA QANDAYDIR SAYT OCHADI VA BU SAYTGA QANCHA KO'P ODAM KIRSA SAYT OCHGAN "INSON" BANKDAGI XISOB RAQAMIGA PUL TUSHADI. AYTMOQCHIMANKI XOZIR XAMMA ADMIN XISOBIGA ISHLAMOQDA. ADMIN SIZGA "QOYILMAN" ANCHA MUNCHA PUL ISHLAVOSIZ. SHU JOYDA SIZGA BIR SAVOL. SIZ TOPAYOTGAN PULLARINGIZ XOLOLMI?

Admin комментирует...

"SAYTGA QANCHA KO'P ODAM KIRSA SAYT OCHGAN "INSON" BANKDAGI XISOB RAQAMIGA PUL TUSHADI. AYTMOQCHIMANKI XOZIR XAMMA ADMIN XISOBIGA ISHLAMOQDA. ADMIN SIZGA "QOYILMAN" ANCHA MUNCHA PUL ISHLAVOSIZ. SHU JOYDA SIZGA BIR SAVOL. SIZ TOPAYOTGAN PULLARINGIZ XOLOLMI?"

ҳа гапирманг. пулни тагида қолиб кетганимдан нима қилишни ҳам билмай қолдим.
Укам сиз айтган сайтлар реклама ҳисобига ишлайди. Ҳудди сиз айтгандан қанча кўп одам кириб сайтдаги рекламани кўрса сайт эгаси ҳисобига ишлайди.
Бизнинг сайтимизда реклама йўқ.

Лекин гапингиз тўғри бу сайт менинг ҳисобимга кўп фойда келтиради Иншааллоҳ, лекин мен фойдани пулда эмас Аллоҳнинг ҳасанотларида олишни истар эдим. Агар сайтга кирган 10-15 та инсондан ҳеч бўлмаса 1 таси сайтда келтирилган нарсаларга амал қилса иншааллоҳ шунинг савобидан бироз бизга тегиб туришидан умид қиламиз.

Анонимный комментирует...

http://forum.islom.uz/smf/index.php?topic=6496.0


Marhamat birodarlar....har bir inson o'zi hulosa chiqarsin

Анонимный комментирует...

Assalamu alaykum !Hurmatli Admin!
XXI asrda hamma narsa rivojlanib bormoqda ilm fan texnika bir qatorda biznes turlari xam
Siz xoxlaysizmi xoxlamaysizmi rivojlanib boraveradi Insonlarni ongi dunyo qarashi xam rivojlanib boradi
Xech qanday dalil keltirilmadi dedingiz Musilmonlar Diniy qumitasidan Muftiy hazratlarini uzlari Fatvo berganlar
Va shu qatorda hozigi kunda Davlat uchun boj tulash yulga quyilmoqda
Quest Net ni ritm degan fonddi bor
topgan 10/1 ulushini islom davlatlariga hadiya etadi
Birlashgan Millatlar Tashkilotiga a'zo
Man uylashimcha shuni uzi etarli sizga
Quest Net Olg'a

Admin комментирует...

Фан техника ривожланиши билан шариатда ҳаром қилинган нарсалар ўртасида боғлиқлик кўрмадим.
Сиз айтган фатво ҳақида фақат миш-мишлар эшитаяпмиз ҳолос, қани кўрсатинг ўша фатвони.
Биласизми ароқ сотадиган магазинлар ҳам, фоҳишаҳоналар ҳам давлатга бож тўлашади. Нима бу билан уларнинг иши ҳалол бўлиб қолдими?
Ёки сиз ўйлайсиз ҳаром топган пулларингиздан етим есирларга садақа қилсангиз ҳалол бўлиб қоладими?
Агар ҳаром пулингизга масжид қурсангиз ҳам пулингиз ҳаромлигича қолади.
Бирлашган миллатлар ташкилоти ўз номи билан "миллатлар" ташкилоти. У ерга фақат давлатлар аъзо бўлади. Компания аъзо бўлганини биринчи марта эшитишим. Роса қулоғизга лағмонни осишганми дейман. Қани айтингчи қайси исломий давлатга қанча ўтказибди ўша quest.net булар ҳаммаси сизга ўҳшаган содда инсонларни лақиллатиш учун бўлса ҳам ҳаёрон қолмасдим.

Анонимный комментирует...

SIZGA FATVO KERAKMI QACHON?
KURISHNI ISTAYSIZ ?
MAN BEKORDAN BEKORGA SIZGA ILM FAN TEXNIKA TUGRISIDA AYTMAGAN EDIM
O'YLAB KURING?
MAN ODDIY ISHDA KUNIGA 17-18 SOAT ISLAR EDIM NA QARINDOSHLAR B/N UCHRASHISHGA NA HOL SO'RASHGA VAQT BOR EDI FAQATGINA QORA ISHCHI EDIM DIREKTORLARNI ISHI YO'Q EDI MENGA KIM YORDAM BERDI ---XECH KIM--- TOPGAN PUL RUZG'ORGA ETMASDI HUDOGA SHUKURKI BIZNES ORQALI QARINDOSHLARIM BILAN VAQTIMNI BIRGA UTKAZAMAN
MANGA TUSHINTRILA INTERNET ORQALI MAHSULOT SOTISHNI NIMASI XAROM

Admin комментирует...

Фатвони қачондан бери сўраймиз. Мана бугун кўрсатинг. islom.olami@gmail.com га юборинг.
Интернет орқали бизнес қилишни биз ҳаром демадик шекилли? Агар ҳаром иш аралаштирмасдан интерентми, радиоми, телевидение орқалими пул топсангиз албатта ҳалол.
Сиз юқоридаги мақолани ўқимаган кўринасиз у ерда ТАРМОҚЛИ МАРКЕТИНГ ҳаром дейилган.
Энди қариндош уруғларингизга келсак у гапингизни қилаётган ишингизга нима алоқаси бор?
Келинг битта мисол келтираман "Мен олдин қийналиб ойликдан ойликка яшардим, топган пулим йўл кирамга ҳам етмасди, мана энди ароқ завод очдим пул кўп, қариндошлар билан ҳар куни кўришамиз ва ҳоказо".
Ҳўш айтингчи пулим нимаси ҳаром :))
Юқоридаги албатта ёлғон мисол, лекин сизни гапингиз ҳудди шунга ўҳшайди.

Анонимный комментирует...

Barchamizning aqlimiz o'zimizda. Hurmatli ADMIN, siz biror kimni ushbu biznes aldaganini ko'rdingizmi? Manga shu savolga javob bering. Kim oldingizga "YORDAM" so'rab keldi - "Mani qutqaring" - deb. Qisqasi bu ish bn shug'ullanayotgan barcha inson xursand. Hamma ishlasa barcha muvaffaqiyatga erishadi. Harakatga barokat.

Анонимный комментирует...

ILTIMOS TORTISHMANG. MANDA BIR TAKLIF BOR. BULAR NIMA DEYISHSA DEYISHSIN. BIZ quest.net mustaqil hamkorlari shu saytga kirmaylik. Ular o'zlari tinchib qolishadi. Biz ishimizni qilaylik. Biz qiladigan ishimiz bilan ularga ko'rsatib qo'yamiz. InshaAlloh! Alloh barchamizni haq yo'lga boshlasin. Inson maqsadi bilan go'zal. Kelinglar barchamiz o'zimizni maqsadimizga egamizku. Manimcha quest.net dagilarning maqsadlari go'zal va insonlarga yaxshilik qilishku. Birdamlik, birodarlikni olg'a surib biz yangicha yashashni boshlaganmizku. Bizni hech kim bilan ishi bo'lmasin. Baribir quruq gapdan foyda yo'q.
P.S. Hurmatli ADMIN hali o'zingiz afsus chekasiz. Mayli biz hozircha sizni oldingizda yutqazaylik, lekin biz hali amalda yutamiz. Buni vaqt ko'rsatadi. Allohga shukr.

Анонимный комментирует...

Barchamizning aqlimiz o'zimizda. Hurmatli ADMIN, siz biror kimni ushbu biznes aldaganini ko'rdingizmi? Manga shu savolga javob bering. Kim oldingizga "YORDAM" so'rab keldi - "Mani qutqaring" - deb. Qisqasi bu ish bn shug'ullanayotgan barcha inson xursand. Hamma ishlasa barcha muvaffaqiyatga erishadi. Harakatga barokat.




BIRODARIM HUNAYN VOQEASINI ESLANG! ANA O'SHANDA MUHAMMAD ALAYHISSALOM QILGAN QARORLARINI HECH KIM TUSHUNMAGAN EDI, LEKIN OQIBATDA ENG TO'G'RI YO'L TUTGANLIKLARI MA'LUM BO'LADI. BUNDAN HULOSA QILINADIKI AGAR OLIM BIR FATVO BERSA, AHLI AVOM UNI QABUL QILISHI KERAK. BIRODARIM BUNDAY FIKRLAMANG! KENGROQ FIKR YURITING. AGAR BUNDAY FIKRLAYDIGAN BO'LSANGIZ;

1.CHO'CHQA GO'SHTI HAROM QILINGAN...UNI YEGAN ODAM, UNGA ANA SHU GO'SHTNI SOTGAN ODAM USTIDAN SHIKOYAT QILIB BORMAYDI. LEKIN NEGA U HAROM?
2.SUDHO'RLARNING HAMMASI O'Z ISHIDAN HURSAND, EHSONLAR HAM, HAMMAGA YORDAM BERISHADI, HECH KIMGA "ZARAR" KELTIRISHMAYDI. HECH KIM ULARNI USTIDAN SHIKOYAT QILIB BORMAYDI. LEKIN NEGA UNDA SUDHO'RLIK HAROM?!


Hurmatli Admin! Alloh sizdan rozi bo'lsin. Kaminani nihoyatda ko'nglini ranjitayotgan narsa shuki, to'g'ri yo'l chetda qolib, birodarlarimizda sizga nisbatan shahsiy adovatlar gaplaridan bilinib turibdi, bu nihoyatda hunuk...Aziz birodarlar chuqur fikrlab, ehtiroslarni chetroq surib keyin "Опубликовать" degan knopkani bosing. Ko'plarimiz hali hatto bazi bir farzi aynlarimizni bajarmayapmiz. Bir birodarimiz:

"Barchamizning aqlimiz o'zimizda."

debdilar?! Aqlingiz ham joningiz ham sizni yaratgan zot qo'lida! Bunday gaplardan ko'ra Allohdan to'g'ri yo'l ko'rsatishini so'rang VA ANA SHU YO'LNI QIDIRING! Tavakkulingizga sabab qilib! Yetuk olimlardan aniq fatvolar berilgan

http://forum.islom.uz/smf/index.php?topic=6496.0

1 yil oldin shayh hazratlari ham o'z fikrlarini bildirgan ekanlar. Shunda ham o'z fikringizda asossiz qolsangiz bilmadim?! Biron asosingiz bo'lsa marhamat....

Admin комментирует...

Оҳирги фикр билдирган ва умуман тўғри йўлда бўлган биродарлардан Аллоҳ рози бўлсин.
quest.net тарафини олаётганлардан биронта маънили фикр чиққани йўқ. Фатвони кўрсатамиз деб катта гапирганлари ҳам, ҳафталик мажлисларимизда фатвони ўрганиб чиқамиз деганлар ҳам, ҳали сизларга кўрсатиб қўямиз ҳақиқий тадқиқотни деганлар ҳам жим бўлиб қолишди.
Биродарлар огоҳ бўлинг, Аллоҳ таоло ҳаром қилган нарсани қилиб гуноҳкор бўласиз, ҳаромлигини инкор этиб эса куфрга бориб қоласиз. Билиб билмасдан ҳаром ишни ҳалол деб қўйманг яна.
Ким ҳақ эканлигини эса вақт эмас, Аллоҳ кўрсатади.

Анонимный комментирует...

Assalomu Alaykum!!!
Aziz Yurtdoshlar avvalo hammga Salomatlik tilayman...
Bu saytda nima halol nima harom deb uzingizni qiynagandan ko'ra manga tel qililar gaplashamiz: +998977748661 +998737712221
yoki email ga neo_lee82@mail.ru yozilar Yoki odnoklassniki.ru da Bek Zokirov ga yozilar...
yashirib anonim yozib nima keragi bor???!!!!!
Man Tyan Shi da distribyutorman...
Yan 2 ta MLM kompaniyalarda ishlayman... Setevoy Marketing to'g'risida hamma bilan bemalol gaplasha olaman...
Savol internet ni kim yaratgan???
Kompyuternichi???
Umuman olganda man O'zbekiston ham rivojlangan davlatlar QATORIGA chiqishini xoxlayman...!!
Hurmat va ehtirom bilan Bek

Анонимный комментирует...

ASSALAMU ALAYKUM! MAN BU TORTISHUUVNI KO'RIB HAYRATLANDIM. CHUNKI BILIB BILMASDAN NOJO'YA GAPLAR GAPIRILMOQDA. ILTIMOS DIN ISHLARIDA MUNAQA QILMASLIGINGIZNI ILTIMOS QILARDIM. DIN ISHINI KELIN BILIB BILMASDAN TALASHMAY ILMLI ULOMOLAR BILAN HAL QILSAK BO'LADIKU. ALLOHGA SHUKUR BIZDA JUDA KO'P ULAMOLAR BOR. MAN O'ZIM BU FATVO NI KO'RIB HAYRON QOLDIM. CHUNKI O'ZIM SHU KOMPANIYADA YA'NI QUESTNET DA 6 OYDAN BERI MUSTAQIL VAKILI BO'LIB KELARDIM. 20 MADAN ZIYOD KAMANDAM BOR EDI. LEKIN DIN ISHLARIGA BILIB BILMAY O'ZIMCHA GAPIRMAY DIB O'Z QULOQLARIM BILAN SHAYH MUHAMMAD SODIQ MUHAMMAD YUSUF HAZRATLARIDAN BU KAMPANIYA QUESTNET TO'G'RISIDA FIKIRLARINI BILGANI BORDIM. SHAYH MUHAMMAD SODIQ MUHAMMAD YUSUF HAZRATLARI KATTA LIDERLAR BERISHGAN MA'LUMOTLARGA KO'RA O'RGANIB CHIQIB QUESTNETNING BIR QANCHA ISHLARI SHARIATGA TO'G'RI KELMASLIGINI BIRMA BIR SANAB BERDILAR. BU HAQIDA ESHITIB BU ISHNI TOXTADDIM. CHUNKI HAQIQIY MUSULMON UCHUN SHUNI O'ZI KIFOYA BO'LADI. SUHBATIMIZ OXIRIDA BIZLARGA NIMA MASLAHAT BERASIZ 6 OYDAN BERI SHU BIZNESSI QILAMIZ DEGANIMDA "BILMASDAN QILGANIZ HECHNIMASI YO'Q BUNDAN KEYIN BILDINGIZ VA HALOLINI QILISHINGIZ KERAK AGAR KOMPANIYA SHARTINI O'ZGARTIRSA(BUNI O'SHA SHAYH OLDIGA BORGAN LIDERLAR BILADI NIMA SHARTLARINI O'ZGARTIRISH KERAKLIGINI LEKIN BUNI KO'PCHILIKKA AYTISHMAYAPTI) BO'LADI. BOLMASA ALLOH BOSHQA YERDAN HUDO HOHLASA BERADI"-DEDILAR. MANIMCHA MUSULMON BANDA UCHUN SHUNI O'ZI KIFOYA BO'LSA KERAK BIRODARLAR.LEKIN ULOMO OLIMLAR AYTSA HAM DINDAN BILIMI KAM INSONLAR BARIBIR O'ZINI OQLAB QILAVERADIGANLARI HAM BOR VA BUNI KO'RIDIM HAM. BIRODARLAR NAHOTKI BU SINOV DUNYO UCHUN SHUNCHALIKKA BORISH MUMMKIN. AGAR BU GAPLARGA ISHONMASANGIZ O'ZINGIZ QIZIQING. BILIB TURIB BILMASLIKKA OLIB KO'ZNI YUMIB KETMANG. ALLOH BARCHAMIZDAN ROZI BO'LADIGAN BANDALARIDAN QILSIN.

SOMEBODY комментирует...

SIZ QUEST.NET A'ZOLARI BEKORCHILARSIZ HAMMANGIZ UZIZCHA BIZNESMEN BUB QOLDIZMI? HAROM PUL TOPIB

Somebody комментирует...

MAN SIZLARNI SAYTINGIZGA KIRIB PULLARINGIZNI YECHIB OLISH USULLARINI BILAMAN LEKIN HAROMDAN QURQAMAN

SOMEBODY комментирует...

MANGA HAM BIR BEKORCHI KELIB ULARGA QUSHILISHIMNI SURADI. NIMA EMISH MAN ZUR BOLA EKANMAN,HAMMA NARSANI UDDALAR EKANMAN. 45 MINUT VAQT ICHIDA SEMINARDA MANGA TUSHUNTIRARMISH. MANI 45 MINUT VAQTIM YO'Q MAN ISHLI ODAMMAN TOPGAN DAROMADIMDAN SOLIQ TULAYMAN SANLAR.CHI SOLIQ QAYERDA TULAYSAN SOLIQDAN BUYIN TOVLASH JINOYATKU DEMAK SIZLAR JINOYATCHILARSIZ MANA ISBOT

Xolis комментирует...

Assalomu alaykum o'zbeklar,Bizga nima bo'lyapti o'zi.ko'rib turibmanki diniy sayt kommentarisida urush ketyapti.qnet ni halol va xarom deydiganlar o'rtasidagi urush.bu baxs-munozaralar hech qachon oxiriga yetmaydi,borib-borib ichki nizolarga sabab bo'ladi.ikki tomon bir-biriga Tosh otaversa,ikki tomon Ham zarar ko'radi.halol deb aytayotganlar,ulamolardan maslahat Olsin.xarom deb aytayotganlar,bu ishni xarom deb bilishlarini yetkazishdimi bo'ldi.oshig'cha gap-so'zning keragi yo'q.hamma o'z bo'ynidan dorga osiladi,hech Kim birov uchun Javob bermaydi.biz Eng muhimi o'zligimizni unutmaylik,bir butun xalq bo'lib shakllanaylik,bir birimizning qarashlarimizni hurmat qilgan holda,muammolarimizni odillik bilan Hal qilaylik."birovni haqorat qilgan inson-o'zini haqorat qilgan insondir"

Xolis комментирует...

Assalomu alaykum o'zbeklar,Bizga nima bo'lyapti o'zi.ko'rib turibmanki diniy sayt kommentarisida urush ketyapti.qnet ni halol va xarom deydiganlar o'rtasidagi urush.bu baxs-munozaralar hech qachon oxiriga yetmaydi,borib-borib ichki nizolarga sabab bo'ladi.ikki tomon bir-biriga Tosh otaversa,ikki tomon Ham zarar ko'radi.halol deb aytayotganlar,ulamolardan maslahat Olsin.xarom deb aytayotganlar,bu ishni xarom deb bilishlarini yetkazishdimi bo'ldi.oshig'cha gap-so'zning keragi yo'q.hamma o'z bo'ynidan dorga osiladi,hech Kim birov uchun Javob bermaydi.biz Eng muhimi o'zligimizni unutmaylik,bir butun xalq bo'lib shakllanaylik,bir birimizning qarashlarimizni hurmat qilgan holda,muammolarimizni odillik bilan Hal qilaylik."birovni haqorat qilgan inson-o'zini haqorat qilgan insondir"