وَلْتَكُن مِّنكُمْ أُمَّةٌ يَدْعُونَ إِلَى الْخَيْرِ وَيَأْمُرُونَ بِالْمَعْرُوفِ وَيَنْهَوْنَ عَنِ الْمُنكَرِ وَأُوْلَـئِكَ هُمُ الْمُفْلِحُونَ
Сизлардан яхшиликка чақирадиган, амри маъруф–наҳий мункар қиладиган бир уммат бўлсин. Ана ўшалар нажот топгувчилардир. (Оли Имрон, 104)

7 окт. 2008 г.

Намоздан кейинги зикрлар

Фарз намозларидан сўнг Аллоҳни зикр қилиш улуғ ибодат эканлиги Пайғамбаримиз Мухаммад саллолоҳу алайҳи вассалам томонидан кўп марта таъкидланган. 

Биз қуйида Имом Ан-Нававийнинг "Ал-Азкор" китобида келтирилган баъзи бир зикрларни келтирдик ва ёдлашга қулай бўлиши учун ҳар бир зикрнинг Шайх Мишари Рашид Алафасий томонидан қилинган қироатини ҳам қўшиб қўйдик. 

148/1. Абу Умомадан ra ривоят қилинади. Расулаллоҳ saw дан: "Қайси дуо яхши эшитилади?" деб сўрашганида, у зот: "Кечанинг охирги қисми ва фарз намозлари сўнгида қилинган дуо", деб жавоб бердилар. Имом Термизий ривоятлари.

150/3. Савбондан ra ривоят қилинади. Расулаллоҳ saw намозни тугатсалар, уч марта "Астағфируллоҳ", деб сўнгра: "Аллоҳумма антас салам ва минкас салам, таборакта йа зал жалали вал икром", деб айтар эдилар. (Маъноси: Эй Аллоҳим, Сен саломсан ва салом Сендандир. Эй улуғ ва ҳурматли зот, Сен баракотлисан.) Имом Муслим ривоятлари

151/4. Муғийра бин Шўъба ra айтадилар: "Расулаллоҳ saw намоздан фориғ бўласалар: "Ла илаҳа иллалоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайъин қодир. Аллоҳумма ла маъниа лима аътойта ва муътийа лима манаъта ва ла йанфау зал жадди минкал жадд"ни ўқир эдилар. (Маъноси: Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, Унинг шериги ҳам йўқ. Мутлақ мулк Уники ва ҳамд ҳам Унгадур. У ҳар нарсага қодирдир. Эй раббим, Сен берган нарсани маън қилувчи йўқ. Ва Сен маън қилган нарсани берувчи йўқ. Буюклик Сендандир, бошқанинг буюклиги фойда бермайди.) Бухорий ва Муслим ривоятлари.

152/5. Абдуллоҳ ибн Зубайр ra : "Расулаллоҳ saw ҳар намоз кетидан таҳлил айтар эдилар", дейдилар. Ўзлари ҳам ҳар намоз кетидан: "Ла илаҳа иллалоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайъин қодир. Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ, ла илаҳа иллалоҳу ва ла наъбуду илла иййаҳ, лаҳун ниъмату ва лаҳул фазлу ва лаҳус санаъул ҳасан, ла илаҳа иллалоҳу мухлисина лаҳуд дийна ва лав кариҳал кафирун", деб айтардилар. (Маъноси: Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, Унинг шериги ҳам йўқ. Мутлақ мулк Уники ва ҳамд ҳам Унгадур. У ҳар нарсага қодирдир. Аллоҳдан бошқада ўзгартириш ва қувват йўқ. Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Унгагина ибодат қиламиз. Неъмат, фазл, чиройли сано У учундир. Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. У учун дин холис қилинади, гарчи кофирлар кариҳ кўрсалар ҳам). Имом Муслим ривоятлари

Zikr 2 - Sheikh Mishary Rashed Alafasy

158/11. Уқб ибн Омир ra айтадилар: "Расулаллоҳ saw менга икки "Қул аъзу..."ни ҳар намоз сўнгида ўқишни буюрдилар." Абу Довуд, Термизий, Насаий ривоятлари.

Абу Довуднинг ривоятларида: "Қул ҳуваллоҳу аҳад...", "Қул аъзу бироббил фалақ...", "Қул аъузу бироббил нас..."ни ўқиш лозим", дейилган

Sura An-Nas - Sheikh Mishary Rashed Alafasy

155/8. Абу Ҳурайрадан ra ривоят қилинади: "Расулаллоҳ saw: "Ким ҳар бир намоз сўнгида ўттиз уч мартадан "субҳаналлоҳ, алҳамдулиллаҳ, Аллоҳу акбар", деб юзинчисини "Ла илаҳа иллалоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайъин қодир", деб айтса, гунохлари денгиз кўпигича бўлса ҳам кечирилади", дедилар. Имом Муслим ривоятлари

Юқоридаги ҳадислар Имом Ан-Нававийнинг "Ал-Азкор" китобидан олинди.

Биз бунга қўшимча қилиб қуйидаги ҳадисни ҳам келтиришни жоиз кўрдик:

Абу Уммомадан ra ривоят қилинади: "Расулаллоҳ saw : “Кимки ҳар бир фарз намозидан сўнг Ойат-ал-Курсийни ўқиса, у билан жаннат ўртасида фақатгина ўлим бўлади ҳолос”, деб айтдилар. Имом Насоий ривояти (Саҳиҳ)

Оят ал-Курсий (Бақара сурасининг 255 ояти)

Ayat al-Kursiy - Sheikh Mishary Rashed Alafasy

اللّهُ لاَ إِلَـهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيُّ الْقَيُّومُ لاَ تَأْخُذُهُ سِنَةٌ وَلاَ نَوْمٌ لَّهُ مَا فِي السَّمَاوَاتِ وَمَا فِي الأَرْضِ مَن ذَا الَّذِي يَشْفَعُ عِنْدَهُ إِلاَّ بِإِذْنِهِ يَعْلَمُ مَا بَيْنَ أَيْدِيهِمْ وَمَا خَلْفَهُمْ وَلاَ يُحِيطُونَ بِشَيْءٍ مِّنْ عِلْمِهِ إِلاَّ بِمَا شَاء وَسِعَ كُرْسِيُّهُ السَّمَاوَاتِ وَالأَرْضَ وَلاَ يَؤُودُهُ حِفْظُهُمَا وَهُوَ الْعَلِيُّ الْعَظِيمُ

Аллоҳу ла илаҳа илла ҳувал ҳайюл қоййум. Ла таъхузуҳу синатув-ва ла навм. Лаҳу ма фис-самавати ва ма фил арз. Манзаллазий яшфаъу ъиндаҳу илла биъизниҳ. Яъламу ма байна айдиҳим ва ма холфаҳум ва ла юхитуна би шайъим-мин ъилмиҳи илла бима шаъа. Васиъа курсиюҳус-самавати вал арз. Ва ла яъудуҳу ҳифзуҳума ва ҳувал ъаллийюл ъазийм.

Маъноси (quran.uz сайтидан): Аллоҳ Ундан ўзга илоҳ йўқ зотдир. У тирик ва қаййумдир. Уни мудроқ ҳам, уйқу ҳам олмас. Осмонлару ердаги нарсалар Уникидир. Унинг ҳузурида Ўзининг изнисиз ҳеч ким шафоат қила олмас. У уларнинг олдиларидаги нарсани ҳам, ортларидаги нарсани ҳам билур. Унинг илмидан ҳеч нарсани иҳота қила олмаслар, магар Ўзи хоҳлаганини, халос. Унинг курсиси осмонлару ерни қамраган. Уларни муҳофаза қилиш Уни чарчатмас. Ва У Олий ва Азим зотдир

Ушбу мақолани сизга ҳавола қилганимиздан сўнг бизга қуйидаги савол билан мурожат қилишди: "Юқоридаги зикр ва тасбиҳларни фарз намозидан сўнг айтиш керакми ёки нафл ва суннат намозларидан кейин ҳам айтса бўладими?"

Юқоридаги савол кўпчиликни қизиқтиргани учун биз интернетдаги исломий манбаъларни қидирдик ва Ислом овози сайтидан шу мавзудаги маърузани топдик. Обид қори домламиз юқоридаги хадисларга Ибн Хажарнинг шархини келтирадилар: "...Пайғамбар с.а.в. сўзлариниг зохири намоз дейилган кўп ҳадисларда, демак фарз ҳам, нафл ҳам намозниниг ичига кириб кетади ва бундан суннатдан кейин ҳам ўқиса бўлади деган маъно чиқиши мумкин. Лекин кўпчилик уламолар фарзга амал қилишган, ҳар бир намознинг сўнгидан дейганда кўп уламолар фарз деб тушунишган ва тушунтиришган", деб Имом Муслимнинг қуйидаги ҳадисини далил қилганлар:
Каъб ибн Ужрадан (р.а.) ривоят қилинади: "Расулаллоҳ с.а.в:
"Ким ҳар бир фарз намоз сўнгида ўттиз уч мартатадан "субҳаналлоҳ, алҳамдулиллаҳ, Аллоҳу акбар", тасбиҳларини айтса камбағал бўлмайди" (Ал-Азкор 154/7)

Шунингдек ушбу маърузада Обид қори домламиз "Зикрларни фарз намозини ўқиб бўлиб,  суннатни ўқимасдан қилган афзалми ёки аввал суннатни ҳам ўқиб кейин зикр қилган афзалми?" деган саволга жавоб бериб, бу масалада кўпгина уламоларнинг фикрини келтирганлар ва ҳулоса қилиб "Униси ҳам буниси ҳам жоиз, сиз намоз ўқиётган жамоъада қайси бири одат қилинган бўлса шунисига амал қилинг", деб маърузага якун ясаганлар.

Биз бу қизиқарли ва фойдали маърузани ҳам сизни эътиборингизга ҳавола қилишни жоиз кўрдик.

Namozdan keyingi zikrlar - Obid qori

Шунингдек сизга islom.uz сайтидаги "Намоздан кейин зикр ва тасбиҳ" номли мақолани ўқиб чиқишни тавсия қиламиз.

Аллоҳ қилаётган ибодатларимизни қабул қилсин. Амийн.

2 комментария:

Moderator комментирует...

Iqtibos: Ким ҳар бир намоз сўнгида ўттиз уч мартадан "субҳаналлоҳ, алҳамдулиллаҳ, Аллоҳу акбар", деб юзинчисини "Ла илаҳа иллалоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайъин қодир

shu yerdagi har bir namoz so'ngida deganda, faqat farz namozlaridan so'ngmi? yoki masalan, peshinning 4 rakaat sunnatidan keyin xam, 4 rakaat farzidan keyin ham, 2 rakaat sunatidan keyin xam aytish kerakmi?
Nafl namozlarini o'qigandan so'ngchi? Agar shu sunnatni maxkam tutmoqlik niyati bo'lsa?

Admin комментирует...

Юқоридаги савол кўпчиликни қизиқтиргани учун биз интернетдаги исломий манбаъларни қидирдик ва Ислом овози сайтидан шу мавзудаги маърузани топдик.
Обид қори домламиз юқоридаги хадисларга Ибн Хажарнинг шархини келтирадилар: "...Пайғамбар с.а.в. сўзлариниг зохири намоз дейилган кўп ҳадисларда, демак фарз ҳам, нафл ҳам намозниниг ичига кириб кетади ва бундан суннатдан кейин ҳам ўқиса бўлади деган маъно чиқиши мумкин. Лекин кўпчилик уламолар фарзга амал қилишган, ҳар бир намознинг сўнгидан дейганда кўп уламолар фарз деб тушунишган ва тушунтиришган", деб Имом Муслимнинг қуйидаги ҳадисини далил қилганлар:
Каъб ибн Ужрадан (р.а.) ривоят қилинади: "Расулаллоҳ с.а.в: "Ким ҳар бир фарз намоз сўнгида ўттиз уч мартатадан "субҳаналлоҳ, алҳамдулиллаҳ, Аллоҳу акбар", тасбиҳларини айтса камбағал бўлмайди", дедилар. (Ал-Азкор 154/7)