وَلْتَكُن مِّنكُمْ أُمَّةٌ يَدْعُونَ إِلَى الْخَيْرِ وَيَأْمُرُونَ بِالْمَعْرُوفِ وَيَنْهَوْنَ عَنِ الْمُنكَرِ وَأُوْلَـئِكَ هُمُ الْمُفْلِحُونَ
Сизлардан яхшиликка чақирадиган, амри маъруф–наҳий мункар қиладиган бир уммат бўлсин. Ана ўшалар нажот топгувчилардир. (Оли Имрон, 104)

17 дек. 2008 г.

Расулаллоҳ с.а.в нинг аёллар ҳақидаги васиятлари

ThepurityofIslam

Аллоҳ таоло Қуръони каримда марҳамат қилиб айтади: “Улар (аёллар) билан тинч-тотув яшанглар” (Нисо сурас, 19-оят).

“Ҳар қанча уринсангизлар ҳам, хотинларингиз ўртасида адолат қилишга қодир бўлмайсизлар. Бас, бутунлай (суйган хотинларингиз томонга) оғиб кетиб (қўнгилсиз бўлиб қолган) хотинингизни муаллақа каби ташлаб қўймангиз!” (Муаллақа – эри бирон-бир сабаб билан бедарак кетган аёлдир.) (Нисо сураси, 129-оят).

Абдуллоҳ ибн Амр ибн Оссдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ с.а.в.: “Дунё ўзи бир матодир. Унинг энг яхши матоси солиҳа аёлдир”, дедилар. Имом Муслим ривоятлари.

Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади. Расулуллоҳ с.а.в.: “Мўминларнинг имон жиҳатидан комилроғи хулқи яхши бўлганларидир. Сизларнинг яхшиларингиз аёллар билан яхши бўлганларингиздир”, дедилар. Имом Термизий ривоятлари.

Муовия ибн Ҳайдадан (р.а.) ривоят қилинади. “Мен: “Эй Аллоҳнинг расули, бизларнинг зиммамиздаги хотинларимизнинг ҳақлари нима?” десам, у зот с.а.в.: “Ўзинг овқатланганда унга ҳам едирмоғинг, ўзинг либос кийганингда уни ҳам кийинтирмоқлигинг ва юзига урмаслигинг, Аллоҳ сени қабиқ этсин, деб сўкмаслигинг ҳамда уйингдан ташқари жойда аразлашмаслигинг”, дедилар”. Абу Довуд ривоятлари.

Иёс ибн Абдуллоҳ ибн Абу Зубобдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ с.а.в.: “Аллоҳнинг чўрилари (аёлларни) урманглар”, деганларида, Умар (р.а.) Расулуллоҳ ҳузурларига келиб: “Хотинлар эрларига журъат қиладиган бўлиб қолишди”, дедилар. Расулуллоҳ с.а.в. уларни уришга изн бердилар. Шундан кейин Расулуллоҳ с.а.в. хонадонларнинг атрофини кўп хотинлар ўраб олиб, эрларидан шикоят қилишди. Расулуллоҳ с.а.в.: “Муҳаммад оиласини кўп хотинлар ўраб олиб, эрларидан шикоят қилишмоқда. Ана ўша (хотинини урувчилар) яхшиларингиз эмас”, деб айтдилар. Абу Довуд саҳиҳ иснод билан ривоят қилганлар.

Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ с.а.в.: “Хотинларга яхши муомалада бўлинглар, деб айтган васиятимни қабул қилинглар. Чунки аёл қовурғадан халқ қилингандир. Қовурғанинг энг қийшиқ жойи юқорисидир. Агар сен уни тўғрилайман, десанг, синдириб қўясан. Агар шундай қолдирсанг, эгри бўйича қолади. Шундай экан, хотинлар ҳақидаги васиятимни қабул қилинглар”, дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Абдуллоҳ ибн Замъадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ с.а.в. хутба ўқидилар. У хутбада (Самуд қабиласи) сўйган туяни зикр қилиб: “Эсланг, уларнинг энг бадбахтлари (туяни сўйиш учун)қўзғолонганларида...” оятини ўқиб: “Қўзғолиш учун қавмдан куч-қудратли бузғунчи бир киши чиқди”, дедилар. Кейин аёлларни зикр қилиб, улар ҳақида қуйидагича ваъз қилдилар: “Сизлардан бирингиз хотинини худди хизматкорини ургандек уради-да, ўша кечаси яна у билан бирга ётади-я”. Кейин орқасидан ел чиққанда кулувчилар ҳақида ваъз қилиб: “Нима учун ўзи ҳам қиладиган нарсада (бировни устидан) кулади?” дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ с.а.в.: “Мўмин киши мўмина аёлдан нафрат қилмасин. Агар бир хулқини ёмон кўриб қолса, бошқа бир хулқидан мамнун бўлиб қолар”, дедилар ёки бундан бошқачароқ бир сўз айтдилар. Имом Муслим ривоятлари.

Амр ибн Аҳвас ал-Жушамийдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ с.а.в. видолашув ҳажида Аллоҳга хамду сано айтганларидан кейин одамларга қуйидагича ваъз ва насиҳат қилдилар: “Огоҳ бўлинглар, аёллар ҳақидаги васиятимга амал қилиб, уларга яхши муомалада бўлинглар. Албатта, аёллар сизларнинг асирларингиздир. Бундан бошқа нарсага эга эмассиз. Фақатгина очиқ-ойдин фоҳишалик қилишсагина, бундай эмас. Агар итоатсизлик қилишса, ётоқни тарк этинг. (Яъни, улар билан бир жойда ётманг. Шунда ҳам сизларга бўйсунмасалар) оғритмайдиган қилиб уринглар. Аммо сизларга итоат қилсалар, уларга қарши бошқа йўл ахтарманглар. Огоҳ бўлинглар, сизларнинг аёллар зиммасида ҳақларингиз бор. Ва аёлларингизнинг сизларнинг зиммангизда ҳақлари бор. Сизларнинг улар зиммасидаги ҳақларингиз ётадиган ерингизда сизлар ёмон кўрган кишининг қадамини етказмаслик ва ёмон кўрган кишингизни уйингизга киришига изн бермаслигидир. Огоҳ бўлинг, аёлларнинг сизлар зиммангиздаги ҳақлари яхши либос ва яхши таом билан таъминламоқлигингиздир”. Имом Термизий ривоятлари.

Имом Ан-Нававийнинг Риёзус-Солиҳийн китобларидан

3 комментария:

F@риб комментирует...

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим
F@рибдан Ислом Олами саҳифаси админларига мактуб!
Ассаламу алайкум!
Ҳурматли биродарлар! Аввалам бор инсонни сабабсиз суратини олишлик, сақлашлик, осишлик ... уламоларимиз наздида ҳаромдур. Чунки бу ШИРК амалига олиб борувчи василадур.
Саҳифангиздаги мафтункор аёл сурати эса жуда ҳунук иш бўлибти.
Барчаларимизни Аллоҳнинг динига Расулининг суннатига мувофиқ даъват қилишлигимизни Аллоҳ муваффақ қилсин!

Admin комментирует...

Мафтунокр аёл суратини олиб ташладик. Фикрингиз учун раҳмат, жазакаллоҳул ҳайрон.

Анонимный комментирует...

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим.
Ассаламу алайкум!

http://toislam.ws/files/audio/aqida/2007/kitab_tauhid/den18/tauhid160.mp3
http://toislam.ws/files/audio/aqida/2007/kitab_tauhid/den18/tauhid161.mp3
http://toislam.ws/files/audio/aqida/2007/kitab_tauhid/den18/tauhid163.mp3

Барча биродарларимизга мана шу маърузаларни эшитиб кўришни тавсия қиламан.
Ҳурмат билан F@риб!