وَلْتَكُن مِّنكُمْ أُمَّةٌ يَدْعُونَ إِلَى الْخَيْرِ وَيَأْمُرُونَ بِالْمَعْرُوفِ وَيَنْهَوْنَ عَنِ الْمُنكَرِ وَأُوْلَـئِكَ هُمُ الْمُفْلِحُونَ
Сизлардан яхшиликка чақирадиган, амри маъруф–наҳий мункар қиладиган бир уммат бўлсин. Ана ўшалар нажот топгувчилардир. (Оли Имрон, 104)

14 янв. 2009 г.

Намозни бузувчи амаллар

610x Ўтган мақоламизда намознинг фарз, вожиб ва суннатлари ҳақида сўз юритган эдик. Ушбу мақоламизда намозни бузувчи ёки ўқилган намозни бекор қилувчи амаллар ҳақида гап кетади.

Аввало эслатиб ўтамизки намоз ташқарисидаги фарзлари, яъни унинг шартларидан бирортасини бажармай туриб намоз бошлаш мумкин эмас. Намоз ичида эса қуйидаги амаллар ёки ҳодисалар юз берганда намоз бузилади:

1. Таҳоратнинг синиши

2. Қасддан авратни очиш. Агар беҳосдан очилиб кетса ва очилган жой жуда ҳам кам бўлса ёки кўп бўлсада, очилган жойни тезда ёпиш билан намоз бузилмайди.

3. Қибладан бошқа томонга бурилиш

4. Баданида, кийимида ёки намоз ўқиётган жойида нажас бўлиши. Агар намоз ичида буни сезиб қолса ёки эсига тушса ва тезда ўша нажасни олиб ташлаш имкони бўлса, олиб ташлаб намозини давом эттираверади. Акс ҳолда намозини бузиб, нажасдан пок бўлиб намозини қайта ўқийди.

Мисол учун намози вақтида бош кийимига нажас текканини эслаган инсон, уни ечиб қўйиб намозини давом эттираверади. Баданига нажас текканини эслаган, ёки намоз ўқиётган жойида бирор нажас нарса борлигини пайқаган киши эса намозини бузиб, ўша нарсалардан пок бўлиб кейин намозини бошидан ўқийди.

Намозини тугатганидан сўнг баданида, кийимида ёки намозгоҳида нажас бўлганини билган инсон намозини қайта ўқимайди.

5. Узрсиз кўп ҳаракат қилиш. (Намозни бузадиган ва бузмайдиган амаллар ҳақида “Намозда ҳаракатланиш мумкинми?” номли мақоламизни ўқиб чиқишни маслаҳат берамиз)

6. Қасддан намоз рукнларидан бирин тарк қилиш

7. Қасддан бирор рукнни кўп қилиш

8. Қасддан рукнлар ўрнини алмаштириш

9. Қасддан намоз тугашидан олдин салом бериш

10. Қасддан оятлар мазмунини ўзгартириб юбориш

11. Қасддан намоз вожибларидан бирини тарк қилиш.

12. Намозни тўҳтатишга қасд қилиш

13. Овоз чиқариб кулиш

14. Қасддан гапириш. Беҳосдан ёки билмасдан гапирса намози бузилмайди.

15. Ейиш ва ичиш

16. Оғизни тўлдириб нарса чайнаш (емаса ҳам).

17. Намозҳон олдида сутра бўлмаса, олдидан аёл киши, ҳачир ёки ит (баъзи ривоятларда қора ит) ўтиши ҳам намозни бузади. Сутра билан намозҳон орасини юқоридагилардан бири кесиб ўтиши ҳам намозни бузади, сутранинг ташқарисидан бўлса ҳечқиси йўқ. Агар жамоат намози бўлса фақатгина имомнинг олдидан юқоридагиларнинг бири ўтиши намозни бузади.

 

Қасддан бирор рукнни ёки вожиб амални тарк қилиш, кўп қилиш ёки ўрнини алмаштириш намозни бузар экан, беҳосдан бундай бўлганда нима қилиш керак? Ушбу саволга иншааллоҳ кейинги мақоламизда жавоб берамиз.

Манбаъалар:

Things that invalidate the prayer according to Hanafi fiqh

Things Which Invalidate the Prayer

1 комментарий:

Unknown комментирует...

Ассаломкалекум Азиз намосхонлар мен Бир саволим бор эди? Тахорат олинд намоз бошланди окиляпти ва гамоз тугад тасвих окиётган паитда колинза караганизда яра жоидан майда томчида сув чикиб турипти сув оша йердан бошка жойга кимиломидигон даражада озгина шу холат намозни кайта окишликка сабаб бола оладим? Олдиндан рахмат